ТОШКЕНТ, 9 май — Sputnik. Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-март ойларида 10 та хорижий давлатга қиймати 12,1 млн AҚШ долларига тенг бўлган гилам экспорт қилган. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълум қилди.
Гилам экспорти ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 5,4 млн AҚШ долларига ошган.
Ўзбекистон энг кўп гиламни Қирғиз Республикасига (6,8 млн доллар) экспорт қилган. Шунингдек, Тожикистонга 1,5 млн долларлик, Озарбайжонга 1,3 млн долларлик, Россияга 1,2 млн долларлик, Афғонистонга 750 минг долларлик, Қозоғистонга 340 минг долларлик гилам экспорт қилинган.