ТОШКЕНТ, 9 май — Sputnik. Тошкент мезбонлигида ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида рингга кўтарилган Ҳасанбой Дўсматов ғалаба қозонди.
Рио-2016 Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов (-51 кг) учинчи босқичда кубалик Эрислан Ромеро билан жанг қилиб, чиройли ғалабага эришди. Дўсматов 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
"Жаҳон чемпионатида боксчиларга тобора жиддий рақиблар рўбарў келишни бошлади. Бу Куба жамоаси учун мусобақадаги биринчи йўқотиш", деб ёзмоқда Миллий олимпия қўмитаси.