Бугун баъзи ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин

Пойтахтда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 май — Sputnik. Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ҳаво ўзгариб туради, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 20-25° бўлади.
Пойтахтда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 22-24° бўлади.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баланд тоғларда (2000 м дан юқорида) қорга айланиши мумкин. Республиканинг айрим жойларида дўл ёғиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 10-15° бўлади.