Наманганда пилла мавсуми бошланди — фото

Айни вақтда пилла 140 та фермер хўжалиги ва 100 нафар касаначилик асосида парвариш қилинмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 май — Sputnik. Наманган вилоятининг Норин туманида пилла мавсуми бошланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Норин туманида жойлашган “Норин Агропилла” МЧЖ пиллакорлари ипак қурти ҳосилини бошлашди.
Айни вақтда пилла 140 та фермер хўжалиги ва 100 нафар касаначилик асосида парвариш қилинмоқда.
Бу йили Наманган вилояти пиллакорлари томонидан 37 174 қути ипак қурти парвариш қилиниб, 2 156 тонна пилла ҳосили олинади. Соҳа ривожи ортида 100 мингдан ортиқ фуқаро бандлиги таъминланади.
Пиллачиликда ўзига хос мактаб яратган Норин тумани пиллакорлари 3522 қути ипак қурти парваришлаб, 204 тоннадан ортиқ “кумуш тола” ҳосили олишни режалаштирган.