Бокс бўйича жаҳон чемпионати — 2023

Бокс бўйича ЖЧ: Абдумалик Халоков гайаналик рақибини мағлуб этди

-57 кг вазн тоифасида баҳс олиб бораётган ўзбекистонлик боксчи Тошкентдаги жаҳон чемпионатида биринчи жангини ўтказди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 5 май — Sputnik. Тошкент мезбонлигида ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг бешинчи кун баҳслари бўлиб ўтмоқда.
2021 йилги жаҳон чемпионатининг финалчиси Абдумалик Халоков ҳам Тошкентдаги жаҳон чемпионатида биринчи жангини ўтказди.
-57 кг вазн тоифасида баҳс олиб бораётган ўзбекистонлик боксчи дастлабки беллашувда Гайана вакили Кевин Аликокни мағлубиятга учратиб, кейинги даврага йўл олди.
1 / 7
2 / 7
3 / 7
4 / 7
5 / 7
6 / 7
7 / 7
Аввалроқ бугун рингга кўтарилган Лазизбек Мулложонов илк жангини колумбиялик боксчига қарши ўтказгани ва ғалабага эришгани хабар қилинган эди.