ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. Тошкентдаги Ёшлар марказида 11 май куни “Анна Каренина” – мукаммаллик бор” кўргазмаси очилади. Бу ҳақда Л.Н. Толстой Давлат музейи матбуот хизмати РИА Новостига маълум қилди.
Лев Толстой Давлат музейи “Анна Каренина” романига бағишланган кўргазма ташкил этади.
Экспозиция Кинофестиваллар ва халқаро дастурлар марказининг “Рус тили маданий код ва миллатлараро мулоқот тили сифатида” лойиҳаси доирасида ўтказилади.
Фрагмент иллюстрации А.В. Ванециана к 'Анне Карениной'.
© Foto : пресс-службой Государственного музея Л.Н. Толстого
Таъкидланишича, кўргазмада Арам Ванециан, Орест Верейский, Всеволод Медведев, Константин Рудаков, Александр Самохвалов ва бошқаларнинг ёрқин иллюстрациялари намойиш этилади.
Турли вақтларда яратилган иллюстрациялар техникаси, услуби жиҳатидан фарқ қилади, аммо уларнинг барчаси - Толстой дунёсининг бадиий қарашларининг истеъдодли ва ранг-баранг тимсолидир.
Кўргазмага ташриф буюрувчилар қоралама қўлёзмаларни кўришлари мумкин: дастлабки нашрлар, Каренинанинг ўлими эпизодининг сўнгги нашри ва роман финалининг корректураси. Муаллиф томонидан ташлаб юборилган бу қораламалар ташқаридан ўқиш учун мўлжалланмаган.
Хабарда айтилишича, кўргазма, Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлашга ёрдам беради.
У 16 майгача давом этади ва кейин Тошкентдаги Рус уйига туҳфа қилинади.
Маълумот учун, "Анна Каренина" - жаҳон адабиётининг классикаси, Лев Толстой томонидан ёзилган роман. 1873 йил март ойида Толстой беш кун ичида Анна Каренинанинг биринчи қоралама версиясини яратади. Кўпгина сирлар роман қораламалари билан боғлиқ.