https://sputniknews.uz/20230504/toshkent-anna-karenina-roman-korgazma-34606989.html
Тошкентда "Анна Каренина" романига бағишланган кўргазма очилади — тафсилотлар
Тошкентда "Анна Каренина" романига бағишланган кўргазма очилади — тафсилотлар
Sputnik Ўзбекистон
Кўргазмага ташриф буюрувчилар қоралама қўлёзмалар, ўлим эпизоди ва роман финалидаги тузатишларни кўришлари мумкин бўлади.
2023-05-04T11:05+0500
2023-05-04T11:05+0500
2023-05-04T11:05+0500
маданият
россия
ўзбекистон
кўргазма
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/04/34605544_0:39:853:519_1920x0_80_0_0_765f3c9d21df9eec632d18e2d4a839eb.jpg
ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. Тошкентдаги Ёшлар марказида 11 май куни “Анна Каренина” – мукаммаллик бор” кўргазмаси очилади. Бу ҳақда Л.Н. Толстой Давлат музейи матбуот хизмати РИА Новостига маълум қилди.Лев Толстой Давлат музейи “Анна Каренина” романига бағишланган кўргазма ташкил этади.Экспозиция Кинофестиваллар ва халқаро дастурлар марказининг “Рус тили маданий код ва миллатлараро мулоқот тили сифатида” лойиҳаси доирасида ўтказилади.Таъкидланишича, кўргазмада Арам Ванециан, Орест Верейский, Всеволод Медведев, Константин Рудаков, Александр Самохвалов ва бошқаларнинг ёрқин иллюстрациялари намойиш этилади.Турли вақтларда яратилган иллюстрациялар техникаси, услуби жиҳатидан фарқ қилади, аммо уларнинг барчаси - Толстой дунёсининг бадиий қарашларининг истеъдодли ва ранг-баранг тимсолидир.Хабарда айтилишича, кўргазма, Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлашга ёрдам беради.У 16 майгача давом этади ва кейин Тошкентдаги Рус уйига туҳфа қилинади.Маълумот учун, "Анна Каренина" - жаҳон адабиётининг классикаси, Лев Толстой томонидан ёзилган роман. 1873 йил март ойида Толстой беш кун ичида Анна Каренинанинг биринчи қоралама версиясини яратади. Кўпгина сирлар роман қораламалари билан боғлиқ.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/04/34605544_39:0:828:592_1920x0_80_0_0_e9b4a5bddb627c8cef4755b9e5398430.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия ўзбекистон тошкент кўргазма
россия ўзбекистон тошкент кўргазма
Тошкентда "Анна Каренина" романига бағишланган кўргазма очилади — тафсилотлар
Кўргазмага ташриф буюрувчилар қоралама қўлёзмалар, ўлим эпизоди ва роман финалидаги тузатишларни кўришлари мумкин бўлади.
ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. Тошкентдаги Ёшлар марказида 11 май куни “Анна Каренина” – мукаммаллик бор” кўргазмаси очилади. Бу ҳақда Л.Н. Толстой Давлат музейи матбуот хизмати РИА Новостига маълум қилди.
Лев Толстой Давлат музейи “Анна Каренина” романига бағишланган кўргазма ташкил этади.
Экспозиция Кинофестиваллар ва халқаро дастурлар марказининг “Рус тили маданий код ва миллатлараро мулоқот тили сифатида” лойиҳаси доирасида ўтказилади.
Таъкидланишича, кўргазмада Арам Ванециан, Орест Верейский, Всеволод Медведев, Константин Рудаков, Александр Самохвалов ва бошқаларнинг ёрқин иллюстрациялари намойиш этилади.
Турли вақтларда яратилган иллюстрациялар техникаси, услуби жиҳатидан фарқ қилади, аммо уларнинг барчаси - Толстой дунёсининг бадиий қарашларининг истеъдодли ва ранг-баранг тимсолидир.
Кўргазмага ташриф буюрувчилар қоралама қўлёзмаларни кўришлари мумкин: дастлабки нашрлар, Каренинанинг ўлими эпизодининг сўнгги нашри ва роман финалининг корректураси. Муаллиф томонидан ташлаб юборилган бу қораламалар ташқаридан ўқиш учун мўлжалланмаган.
Хабарда айтилишича, кўргазма, Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлашга ёрдам беради.
У 16 майгача давом этади ва кейин Тошкентдаги Рус уйига туҳфа қилинади.
Маълумот учун, "Анна Каренина" - жаҳон адабиётининг классикаси, Лев Толстой томонидан ёзилган роман. 1873 йил март ойида Толстой беш кун ичида Анна Каренинанинг биринчи қоралама версиясини яратади. Кўпгина сирлар роман қораламалари билан боғлиқ.