ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. Душман авиацияси ва ҳаво мудофааси пучга чиқмоқда, пиёда жангчилар ер билан битта қилинди, зирҳли техникалар аҳолияшаш пунктларида яширинган. Украина Қуролли кучларининг (УҚК)ҳ ар қандай оператив ҳудудларда ҳарбий ҳаракатларининг амалга оширилиши бир ҳафта ичида Ғарб томонидан етказиб берилган барча ҳарбий техниканинг йўқ қилинишига олиб келади.
Махсус ҳарбий операциядаврида Россия энг муҳим қуроллар ва кучли ўқ-дориларни ишлаб чиқаришни бир неча бор оширди.
НАТО ва АҚШ вазиятдан ҳавотирда. Махсус ҳарбий операция ҳудудида Россия 250, 500 ва 1500 кг калибрли бошқариладиган учувчи бомбаларни қўлламоқда, УҚК эса уларга қарши ҳимояланиш ва зарба бериш чораларига эга эмас.
Юзлаб килограмм портловчи моддалардан ташқари, Россиянинг ҳар бир қанотли “Валкириялари” сунъий йўлдош навигациясига эга ва зарба нуқтасидан 70 км гача бўлган масофада нишонга тегади. Бу эса ташувчи самолёт душман ҳаво мудофааси тизимлари ета олмайдиган даражада узоқдан ҳужум амалга ошира олади деган маънони англатади.
Бошқариладиган бомбаларнинг жанговар самарадорлиги юқори аниқликдаги ракета қуроллари билан тенг келади. Нархининг пастлиги эса бундай ўқ-дориларни узлуксиз равишда Россия Федерацияси бюджетига катта юклама туғдирмайди.
Украина армиясининг С-300 зенит-ракета тизимлари (Совет Иттифоқида ишлаб чиқарилган) 100 км масофа билан чекланган. Замонавий рус С-400 ҳаво мудофаа тизимлари ёки Р-37М “ҳаво-ҳаво” гипертовушли ракеталари, С-300 дан фарқли ўлароқ, 400 кмгача бўлган масофадаги нишонларга зарба бера олади.
Шу сабабли, Россия Ҳаво-космик кучларининг бомбардимончилари, катта хавф-хатарсиз, кечаю кундуз душман позициялари ва логистика объектларини ер билан битта қилмоқда. Ўтган апрель ойида Украина армияси 15 мингдан ортиқ аскарини, шунингдек, 430 та танк ва зирҳли техникани, 225 та артиллерия қуролини ва 18 та реактив ракета тизими қурилмасини йўқотди.
"Military Watch" нашри маълумотларига кўра, “фронт ташқарисидан қилинган” зарбалар “Украинанинг уруш қилиш қобилиятини” сезиларли даражада чеклаб қўйган. Россиянинг Павлограддаги темир йўл кесишмаси ва омборларига бир марта ёппасига зарбаси – С-300 ҳаво мудофаа тизимининг иккита бўлинмасини, “Гром-2” операцион-тактик ракета тизими учун баллистик ракеталарни, УҚК учун юзлаб қурол-яроғларни йўқ қилди.
Америка нашрининг таъкидлашича, Россия Украинадаги энг қиммат қурол ва ўқ-дорилар омборларини тезлик билан йўқ қилмоқда.
Аввалроқ Польша Қуролли кучлари Бош қароргоҳи раҳбари Раймунд Анжейчак Украина ғалабадан жуда йироқ – унинг ресурслари ва Ғарбнинг ҳарбий салоҳияти тез пасайиб бораётгани, Россияда эса жанговар ҳаракатларни давом эттириш учун чексиз имкониятлар мавжудлигини таъкидлаган эди.
Гравитацияга янгича назар
Америка Киев режимига FIM-92 Stinger типидаги бир неча мингта кўчма зенит-ракета комплексларини етказиб бермоқда, НАТОнинг УҚК фойдасига “Бук”, “Тор”, С-300 зенит-ракета тизимини алмашиб, яна бошқа ҳаво мудофаа тизимларини етказиб берди. Бу эса Россиянинг махсус ҳарбий операция ҳудудида эркин тушадиган (гравитацион) бомбаларидан фойдаланиш учун маълум тўсиқлар яратди.
250 кг дан 1500 кг гача калибрли Россия Ҳаво-космик кучларининг ақлли (бошқариладиган) авиацион ўқ-дорилари Украина ҳарбий ҳаракатлар театрида Ғарбнинг барча ҳаракатларини барбод қилди.
Ҳар хил қувватдаги дастлаб қанотли созланувчи бомбаларни ишлаб чиқаришдан ташқари, РФ мудофаа саноати модернизация қилинган юқори портловчи бомбалар (фугас авиабомбалар - ФАБ) ҳажмини тезда оширди.
ТАСС манбасига кўра Россия мудофаа саноатидаги такомиллаштирилган ФАБ-250 (250 кг калибрли гравитацион бомбаси) “қанотли платформа” ва инерциал навигация тизимига эга бўлди. Қанотли, юқори аниқликдаги ФАБ-250 бомбардимончи самолётдан соатига 800-900 км тезликда ажралади ва 80 км масофада нишонни режалаштиради.
1962 йилги русумдаги янгиланган ФАБ-500 бомбаси ҳам такомиллаштирилиб, ёйилувчи қанот ва таянч қуйруқ қисмга эга бўлди, бу эса юқори аниқлик ва бошқарилиш имкониятини яратди.
Су-34 фронт қирувчи-бомбардимончи самолёти 24 та ФАБ-250 ёки 14 500 кг бомба ёки учта 1,5 тонналик бомба ташишга қодир.
Су-34 самолётининг бир марта парвози душманни қандай аҳволга солиши мумкин, тасаввур қиляпсизми?!
Шуни ҳам эслатиб ўтамизки, РФ нинг мудофаа саноати махсус ҳарбий операция бошланишидан олдин катта кучга эга замонавий авиабомбаларни серияли ишлаб чиқаришни ўзлаштирган.
Шундай қилиб, қувватли бошқариладиган УПАБ-500Б 390 кг портловчи моддани ташийди. Максимал парвоз масофаси – 40 километргача. Авиабомба инерциал сунъий йўлдошни бошқариш тизимидан фойдаланган ҳолда қурол ва ҳарбий техникани, ҳарбий-саноат комплекси объектларини, душманнинг автомобиль ва темир йўл кўприкларини юқори аниқликда йўқ қилиш учун мўлжалланган (нишондан айлана эҳтимолий оғиш 10 метрдан ошмайди).
Юқори аниқликдаги УПАБ-1500Б душманга 1010 килограмм портловчи моддани етказиб беради. Зарба нуқтасидан 50 км гача бўлган масофада, у айниқса бардошли ҳарбий инфратузилма объектларини, масалан, УҚК нинг чуқур қўмондонлик пунктларини самарали йўқ қилади.
УПАБ-1500Б авиабомбалари махсус ҳарбий операция ҳудудида 2022 йил баҳорида, Мариуполда қўлланила бошланди. Биринчи бўлиб “Азов” гуруҳи жангарилари (Россияда тақиқланган) ҳужумга тўқнаш келди.
Бундай қурол-яроғда “ишга туширилди ва унутилди” тамойили қўлланилади. Нишонларни юқори аниқлик билан йўқ қилиш кафолатланади.
Россиянинг бошқарилувчи бомбаларидан ёпирилма равишда фойдаланиш мустаҳкамланган ҳудудларни ва УҚК нинг НАТО қуролларини олди ва орқа фронтда (230 та танк ва 1550 та бошқа зирҳли техника етказиб берилган) самарали равишда “йўқ қилмоқда”.
Мавжуд ва истиқболли ҳаво мудофаа тизимлари бу ерда деярли кучсиздир. Барча калибрли авиабомбалар Су-30СМ ва Су-35 кўп мақсадли қирувчи самолётлар, Су-34 фронт бомбардимончилари ва Су-25 ҳужумчи самолётларига мос келади.
Эҳтимол, Ғарб Украина ҳақида салбий сценарийларни эълон қила бошлагани бежиз эмас, ҳатто Оқ уй ҳам УҚК нинг “қарши ҳужуми” “қонли қирғин”га айланишидан хавфсирамоқда.
2 май куни бўлиб ўтган Конгресс тингловида АҚШ мудофаа вазирининг халқаро хавфсизлик масалалари бўйича ёрдамчиси Селеста Валландер “Россиянинг ҳарбий салоҳиятини паст баҳолаб хато қилмаслигимиз керак, чунки хатога йўл қўйишнинг улуши жуда оғир бўлади”, дея маълум қилди.