ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. Россия Федерацияси олиб бораётган махсус ҳарбий операциянинг сўнгги сутка давомида содир бўлган асосий воқеалари.
Россия Мудофаа вазирлиги ҳисоботи:
Купянск йўналишида "Ғарб" қўшинлар гуруҳи ЛХРнинг Новоселовское, Харьков вилоятининг Першотравневое ва Новомлинск аҳоли пунктлари ҳудудларида душман бўлинмаларига зарба берди. Харьков вилоятининг Стельмаховка, ЛХРнинг Кисловка, Синьковка, Тимковка ва Ивановка аҳоли пунктлари ҳудудида олтита украин қўпорувчи разведка гуруҳининг ҳаракатларига чек қўйилди.
Бу йўналишда 30 нафаргача украин ҳарбий хизматчиси, иккита жанговар зирҳли машина, учта автомобиль ҳамда “Гвоздик” ўзиюрар артиллерия қурилмаси яксон қилинди.
Харьков вилоятининг Волчанск аҳоли пункти ҳудудида Украина Қуролли кучларининг (УҚК) 64-механизациялашган бригадасининг ўқ-дорилар омбори йўқ қилинди.
Красний-Лиман йўналишида "Марказ" қўшинлар гуруҳи ДХРнинг Серебрянка ва Терни, ЛХРнинг Червоная Диброва, Невское аҳоли пунктлари ҳудудларида душман кучлари ва техникасига зарба берди.
Бир сутка давомида душманнинг 70 нафаргача ҳарбий хизматчиси, битта танки, иккита жанговар пиёдалар машинаси, иккита пикапи ҳамда “Мста-Б” гаубицаси яксон қилинди.
Донецк йўналишида ҳужум отрядлари Артёмовск шаҳрининг ғарбий қисмида душманни йўқ қилишда давом этмоқда ва иккита квартални эгаллаб олди.
"Жануб" қўшинлар гуруҳи Артёмовск жанубий-ғарбий чеккасидаги, Красное ва Григоровки аҳоли пунктлари ҳудудида УҚКнинг 60, 93-механизациялашган ҳамда 54-мотопиёда бригадалари бўлинмаларига зарба берди.
Ўтган суткада бу йўналишда 255 нафаргача украиналик ҳарбий, иккита зирҳли жанговар машина, олтита автомобиль, иккита Д-20 гаубицаси ва “Гвоздика” ўзиюрар артиллерия қурилмаси йўқ қилинди.
Бундан ташқари, Белогоровка аҳоли пункти ҳудудида УҚКнинг 54-механизациялашган бригадасининг ўқ-дорилар омбори яксон қилинди.
Жанубий Донецк ва Запорожье йўналишларида "Шарқ" қўшинлар гуруҳи ДХР Угледар, Водяное, Великая Новоселка, Запорожье вилоятининг Червоное, Каменское, Новоданиловка ва Малая Токмачка аҳоли пунктлари ҳудудларида Украина армиясининг 30 нафаргача ҳарбий хизматчиси, иккита жанговар зирҳли машинаси, учта автомобили, иккита Д-30 гаубицаси ва “Гвоздика” ўзиюрар артиллерия қурилмасини йўқ қилди.
Херсон йўналишида 35 нафаргача украин ҳарбийси, олтита автомобиль, “Гвоздика” ўзиюрар артиллерия қурилмаси ҳамда иккита Д-30 гаубицаси ва “Мста-Б” яксон қилинди.
Россия авиацияси, ракета кучлари ва артиллерияси Украина Қуролли Кучларининг 118 та позицияларда жойлашган 103 та артиллерия бўлинмаларига зарба берди.
Запорожье вилоятининг Новоандреевка, ЛХРнинг Белогоровка ва Херсон вилоятининг Нестрига ороли ҳудудида УҚКнинг 128-тоғ-ҳужумчи бўлинмаси, 54-механизациялашган бригадаси ва “Юг” махсус кучлар маркази қўмондон-кузатув пунктларига зарба берилди.
ДХРнинг Славянск шаҳри ҳудудида Украина армиясининг 66-механизациялашган бригадасининг ўқ-дорилар омбори яксон қилинди.
Кировоград шаҳри ҳудудида Украина қўшинлари гуруҳининг ёқилғи омбори йўқ қилинди.
Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ўтган суткада тўққизта HIMARS, “Ураган” ва “Смерч” снарядини тутиб қолди.
Бундан ташқари, Запорожье вилоятининг Новопрокофьевка, ДХРнинг Любовка, Каменка, Лебяжье, Кирилловка, ЛХРнинг Лисичанск, Кривошеевка ва Червоная Диброва аҳоли пунктларида Украинанинг ўн тўртта учувчисиз учар қурилмаси яксон қилинди.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан буён Украинанинг жами 416 та самолёти, 230 та вертолёти, 3949 та учувчисиз учиш аппарати, 421 та зенит-ракета мажмуаси, 8967 та танки ва бошқа зирҳли жанговар техникаси, 1095 та зал билан ўт очувчи реактив тизимлари жанговар машинаси, 4728 та дала артиллерия қуроли ва миномёти ҳамда 9949 та махсус ҳарбий автомобил техникаси йўқ қилинди.