Ҳақиқий авиачиптани сохтасидан қандай ажратиш мумкин — Silk Avia йўловчиларни огоҳлантирди

Йўловчининг Тошкент-Термиз рейси учун харид қилган авиачиптаси сохта бўлиб чиқди. "Silk Avia" компанияси йўловчиларни авиачипталар билан боғлиқ фирибгарликдан огоҳлантирди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. "Silk Avia" компанияси йўловчиларни авиачипталар билан боғлиқ фирибгарликдан огоҳлантирди.
Қайд этилишича, Тошкентда сохта авиачипталарни сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати содир бўлган.
Унга кўра, маҳаллий авиақатновлар терминалининг рўйхатдан ўтиш пештахтасига йўловчи келиб, ҳодимга Тошкент-Термиз рейси учун авиачипта бўлган ҳужжатни тақдим этган. Бироқ, ҳужжат фақатгина бу рейс учун броннинг босма нусхаси бўлиб чиқди.
Авиакомпания Silk Avia предупреждает пассажиров о мошенничестве с авиабилетами
Йўловчининг таъкидлашича, бундай "чипта" унга шаҳар кассаларидан бирида сотилган.

"Авиакассага қўнғироқдан сўнг ушбу йўловчига пул қайтарилган, шундан сўнг йўловчи аэропорт кассасидан чипта сотиб олиб, Термизга учиб кетган", - дейилади хабарда.

Қайд этилишича, “Silk Avia” минтақавий авиакомпаниясининг рейсларига чипталарни фақат аэропорт кассаларида ёки компаниянинг www.silk-avia.com расмий сайти орқали онлайн харид қилиш мумкин.
Онлайн чипталарни сотиб олаётганда, шахсий ва алоқа маълумотларни тўғри ва аниқ эканлигига ишонч ҳосил қилиш тавсия этилмоқда.