"Sleep Health" журналида чоп этилган тадқиқот сурункали уйқусизликни ҳаво ифлосланиши ва ташқи шовқин билан боғлайди.
Муаллифлар фаоллик мониторлари ва уйқу қайд қилинадиган журналларидан фойдаланган ҳолда икки ҳафта давомида кузатилган 62 иштирокчининг маълумотларини таҳлил қилишди. Уйқу самарадорлиги ёмон бўлган иштирокчиларнинг ётоқ хоналарида ҳаво ифлосланган (PM2.5 заррачали), карбонат ангидрид гази, шовқин ва ҳарорат кўтарилган ҳолат бўлган.
Тадқиқотчилар уйқу самарадорлигини ташқи даражадаги энг юқори 20 фоиз ва энг паст 20 фоиз билан солиштирди. Таҳлил шуни кўрсатдики, юқори шовқин даражаси паст шовқин даражасига нисбатан уйқу самарадорлигининг 4,7 фоизга пасайтирган, карбонат ангидрид газининг кўтарилиши уйқуни 4 фоизга ёмонлаштирган, юқори ҳарорат 3,4 фоизга ёмонлаштирган, юқори PM2,5 паст PM2,5 даражага нисбатан 3,2 фоизга уйқу сифатини пасайтирган. Шу билан бирга, нисбий намлик ва барометрик босим иштирокчилар орасида уйқу самарадорлигига сезиларли таъсир кўрсатмаган.
Олимлар энди ташқи омиллар таъсирини камайтириш орқали уйқу самарадорлигини ошириши мумкин бўлган усуллар бўйича кўпроқ тадқиқотлар ўтказишни режалаштирмоқда.