Блинкен Украина қачон қарши ҳужум бошлашини маълум қилди

АҚШ Давлат котиби Блинкен яқин ҳафталарда Украина Қуролли кучларининг қарши ҳужуми бошланишини эълон қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 май — Sputnik. Украина армияси яқин ҳафталарда қарши ҳужумга ўтади. Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Fox News телеканалига берган интервюсида маълум қилди, дея хабар берди РИА Новости.
"Биз биламизки, украиналиклар яқин ҳафталарда қарши ҳужумни ўтказишни кўриб чиқмоқда. Кўрамиз, унда нима юз беради", - деди дипломат.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ штаб бошлиқлари қўмитаси раҳбари генерал Марк Милли Украинадаги можаро 2023 йилда тугамаслигини тахмин қилганди. Унинг фикрича, томонларнинг сиёсий мақсадларига эришиш қийин вазифа бўлади.
Украинанинг уч йўналишдаги “қарши ҳужум” режалари Артёмовскда барбод бўлмоқда