АҚШ гипертовушли қуролларга “йўл очди”: натижада нимага эга бўлди?

Пентагон раҳбарияти маблағларни кўпайтириш учун кўп нарсага, жумладан, гипертовушли қуроллар сари “йўл очишга” ҳам тайёр. Шунга қарамай, бу йўл ортида Америка гипертовушли ракеталари амалда деярли учмаслиги ҳақиқати юзага чиқмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 май — Sputnik. АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари вазири Френк Кендалл 27 апрель куни Конгресс аъзоларига ARRW ҳаводан учириладиган гипертовушли ракеталарни сотиб олиш тўғрисидаги қарор прототиплар тайёр бўлгач қабул қилинишини айтди.
АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг “гипертовушли қуролларга йўл очиши” (яъни технологик ютуққа эришиши) ҳақидаги хайратланарли ва дабдабали баёноти AGM-183A ARRW дастурининг расмий эълонидан бир неча ҳафта ўтгач амалга оширилди.
Аниқ қарама-қаршиликни фақат Пентагон ва ҳарбий-саноат комплекси корхоналарининг катта пулларга бўлган чексиз севгиси билан изоҳлаш мумкин, уларнинг оқими жараёнга эмас, балки АҚШ Конгрессининг қарорларига боғлиқ.
Маълумки, Пентагоннинг ўзга сайёраликлар ва гипертовушли қуроллар учун кураши ҳар йили миллиардлаб долларларни талаб қилади, гарчи сезиларли натижалари йўқ бўлса ҳам. Ҳавода учириладиган AGM-183A ARRW ракетаси прототипини қиммат синовдан ўтказиш “келажакдаги гипертовуш дастурларига кўмаклашиш” учун давом эттирилади.
Параллель ва шунга ўхшаш тарзда HACM лойиҳаси ривожланмоқда (Raytheon Technologies билан 985 миллион долларлик шартнома тузилган).
АҚШ бир вақтнинг ўзида деярли ўнлаб гипертовуш дастурларини ишлаб чиқмоқда – Пентагон 2024 йилда гипертовуш тадқиқотлари учун 11 миллиард доллар сўрамоқда. Шунга қарамай, миқдор сифатга жавоб бермаяпти.
ARRW (Air-launched Rapid Response Weapon – бомбардимончидан учирилган ракетага ўрнатилган гипертовушли бошқарилувчи асбоб) ва HACM (Hypersonic Attack Cruise Missile – қирувчи самолётларга ўрнатса бўладиган ҳово-реактив двигателли қанотли ракета) нинг тузилмавий хусусиятлари мос равишда 1000 км ва 500 км масофага 7 Мах тезликкача маневрли парвозни таъминлайди.
Аввалроқ алоҳида синовлар макетларга гипертовушнинг қуйи даражаси – 5 Мах тезликка эришишга имкон берди, бироқ техникаларнинг бошқарилиши ва масофаси “саҳна ортида” қолди.
ARRW нинг ривожланиши бир қатор муваффақиятсизликлар билан қийин кечди. HACM лойиҳаси америкаликларга кўпроқ маъқул кўринмоқда, чунки у “кўп сонли платформалар билан интеграциялаш”қобилиятига эга ва шунга қарамай, якунлаш муддатлари бир неча бор қолдирилди.
ARRW ва HACM нинг иккита энг илғор макетининг барқарор ва бошқариладиган гипертовушли парвоз қилишига ҳали узоқ вақт керак. Рус серияли маҳсулоти – “Кинжал” ёки “Циркон” иккинчи авлодининг (10 Мах) даражасига етишга эса ундан ҳам узоқ вақт керак.
Эслатиб ўтамиз, Россия қўшинлари Украинадаги махсус ҳарбий операция ҳудудида гипертовушли ракеталардан муваффақиятли фойдаланмоқда.
Узоқ давом этаётган муваффақиятсизлик
Аввалроқ АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари Конгрессдан 2022-молиявий йилда биринчи 12 та ARRW ракеталарини сотиб олиш учун 161 миллион доллар сўраган эди. Кейин Пентагон 2023 йилда ҳаводан учириладиган биринчи гипертовушли ракетани 46,6 миллион долларга сотиб олишни режалаштирган эди.
Лекин йўқ нарсани сотиб олиб бўлмайди.
Фактлар – ҳеч нима билан ўзгартириб бўлмайдиган ҳақиқат бўлиб, АҚШда юқори технологияларнинг ривожланиши билан молиялаштиришнинг ҳеч қандай боғлиқлик томони йўқлигидан далолат беради. Миллиардлаб долларларни тезда чоп этиш (ва бўлиб олиш) мумкин, аммо улар гипертовуш муаммосинийўқ қила олмайди.
АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари вазири Френк Кендаллнинг гипертовушли қуролларга шубҳа билан қараши бежиз эмас. Унинг фикрича, "истисно" Америка учун молиявий ва стратегик жиҳатдан узоқ вақтдан бери гипертовушли ракета тизимлари билан қуролланган Россия ва Хитой билан рақобатлашиш ақлли йўл эмас.
Американинг Lockheed Martin корпорацияси тахминан 60 йил давомида гипертовушли технологияларни ишлаб чиқариб келмоқда. Энг яхши натижага 2023 йил январь ойида, HAWC модели B-52 бомбардимончи самолётидан учирилган ва 18 км баландликда (яъни стратосферада) 5 Мах тезликда (соатига тахминан 6100 км) 550 км дан ортиқ масофани босиб ўтганда эришилган.
Лекин ракетанинг (макетнинг) нишонга тегган- тегмаганлиги маълум қилинмади. Бундай маҳсулотларни муддатидан олдин серияли ишлаб чиқариш маънисиз ва фойдасиздир.
Ҳали олдинда йиллаб ишлар бор. Гипертовушли қуролларнинг етишмаслиги – мавжуд бўлмаган ракета тизимини DDG-1000 ZUMWALT синфидаги юқори даражадаги кўринмас эсминецга “бириктириш” га АҚШ денгиз флоти ва Lockheed Martin корпорацияси учун тўсқинлик қилмайди.
АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари ва Ingalls Shipbuilding ҳарбий кема қурувчи компанияси январь ойида Zumwalt кўринмас эсминеци ва USS Michael Monsoor (DDG-1001) эсминецини 12 та гипертовушли ракеталарни ўрнатиш мақсадида янгилаш бўйича 10,5 миллиард долларлик шартнома имзолади.
Пентагоннинг фикрича, тизимли муаммолар ва жаҳон етакчилари – Россия ва Хитойдан технологик жиҳатдан ортда қолганига қарамай, 2025 йилга бориб гипертовуш масаласи америкаликлар томонидан забт этилиши муқаррар экан.
Нархи олдиндан белгиланган –турли модификациядаги серияли гипертовушли ракеталар АҚШ солиқ тўловчиларига ҳар бири 18-41 миллион долларга тушади. Ҳар бир модификациядаги 300 та ракетани серияли ишлаб чиқаришни ҳисобга олган ҳолда алоҳида гипертовуш дастурлари 15 миллиард доллардан 18 миллиард долларгача нархланади.
Денгиз флоти учун гипертовушли ракеталарни сотиб олишни ҳисобга олмаганда, фақат қуруқликдаги қўшинлар ва Ҳарбий-ҳаво кучлари манфаатларини кўзлаб, Пентагон 2019 йилдан бери гипертовушли ракеталарни ишлаб чиқариш учун 8 миллиард доллардан ортиқ маблағ сарфлади. 2023-2027 молиявий йиллар мудофаа режасининг бир қисми сифатида эса яна 13 миллиард доллар сарфлашни режалаштирмоқда.
Конгресснинг ҳайратланарли даражада сахийлиги янада ғалати кўринади, чунки Америка гипертовушига янги технологиялар, ишлаб чиқариш қувватлари ва иқтидорли олимларнинг интеграцияси етарли эмас.
Ҳатто оддий ва қийин шароитларда (душманнинг зенит-ракета тизимларига қарши) гипертовушли маҳсулотларни синовдан ўтказиш бўйича аниқ (тўлиқ) режалар мавжуд эмас.
Шубҳасиз, Вашингтонда пул оқимларининг айланиши миллий хавфсизлик ва қуролланиш соҳасидаги ҳақиқий илмий ва технологик ютуқдан кўра муҳимроқдир.