Референдум — 2023

Янги таҳрирдаги Конституция қонунчилик миллий базасига жойлаштирилди

Янги Ўзбекистон Конституциясининг тўлиқ матни қонунчилик маълумотлари миллий базасига жойлаштирилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 май — Sputnik. Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Конституциясининг тўлиқ матни қонунчилик маълумотлари миллий базасига жойлаштирилди.
Ўзбекистон Конституцияси қандай ўзгармоқда?
"Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Конституциявий қонун 2023 йил 30 апрель куни ўтказилган референдумда умумхалқ овоз бериш орқали қабул қилинди.
Настоящая новая редакция Конституции Республики Узбекистан
Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Конституциясининг тўлиқ матни Қонунчилик маълумотлари миллий базасига жойлаштирилди.
Эслатиб ўтамиз, 30 апрелдаги референдумда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида"ги конституциявий қонуни 1 майдан кучга кирди. МСК қарори билан Ўзбекистон Конституциявий қонуни 30 апрель куни ўтказилган референдумда умумхалқ овоз бериши орқали қабул қилинган деб ҳисобланган. Ўзбекистоннинг янги таҳрирдаги Конституцияси лойиҳасини референдумда овоз берганларнинг 90,21 фоизи қўллаб-қувватлаган. Референдумда овоз берувчиларнинг 84,51 фоизи қатнашган.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Одилжон Тожиев маълум қилишича Конституция кунини нишонлаш санаси ўзгаришсиз қолади.