Парҳезшунос-врач Елена Соломатина 24 апрель куни “Москва 24” га берган интервьюсида шакарсиз газланган сувдаги карбонат ангидрид гази кичик капиллярларни кенгайтиришини таъкидлади. Шу сабабли, қон периферик йўналишда ҳаракатланади ва қон босимини пасайтиришга ёрдам беради.
Бундан ташқари, газланган сув жисмоний фаол бўлмаган турмуш тарзини олиб борадиган одамлар учун фойдалидир, деб таъкидлайди “360” телеканали. Бу ичаклар фаолиятини яхшилашга ёрдам беради. Бундан ташқари, сув организмдаги моддалар алмашинуви жараёнларини яхшилайди.
Соломатина газланган сувнинг чекловлари борлиги ҳақида огоҳлантирди. Уни гастрит, ошқозон яраси ва колит касалликларига чалинган инсонлар ичмаслиги керак, чунки газ безовталанишга олиб келади, деб ёзади RT нашри.
Эндокринолог ва парҳезшунос Наталья Лазуренко кечаси газли ширин сувлар ва шарбат ичмасликни тавсия қилади. Унинг сўзларига кўра, кечаси ширин ичимликлар ичиш организмда суюқлик тўпланишига олиб келади.
2022 йил август ойида Роспотребнадзор кунлик истеъмол қилиш ва овқат тайёрлашда фойдаланиладиган қадоқланган ичимлик сувини соғлиқда мавжуд чекловларни ҳисобга олган ҳолда истеъмол қилиш кераклигини айтди. “Ичимлик” ва “минерал” тоифаларидаги сув барчага тўғри келади, қандайдир касалликдан азият чекадиган одамлар ва уч ёшгача бўлган болалар бундан мустасно, REGNUM нашри қайд этади. Сув шаффоф, чўкиндисиз бўлиши керак.