ТОШКЕНТ, 2 май — Sputnik. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Одилжон Тожиев маълум қилишича, Конституция кунини нишонлаш санаси ўзгаришсиз қолади.
Қайд этилишича, ижтимоий тармоқларда “Энди 1-май Конституция куни сифатида нишонланадими?” деган мазмундаги турли чиқишлар бўлмоқда.
“Йўқ, бундай бўлмайди! Анъанага кўра, 8-декабрь – Конституция куни байрами сифатида нишонланади”, - деб ёзади Тожиев.
Эслатиб ўтамиз, 30 апрелдаги референдумда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида"ги конституциявий қонуни 1 майдан кучга кирди. МСК қарори билан Ўзбекистон Конституциявий қонуни 30 апрель куни ўтказилган референдумда умумхалқ овоз бериши орқали қабул қилинган деб ҳисобланган. Ўзбекистоннинг янги таҳрирдаги Конституцияси лойиҳасини референдумда овоз берганларнинг 90,21 фоизи қўллаб-қувватлаган. Референдумда овоз берувчиларнинг 84,51 фоизи қатнашган.