ТОШКЕНТ, 2 май — Sputnik. Ўзбекистоннинг “Жемчужина” болалар рақс ансамбли Дубай шаҳрида бўлиб ўтган “Dance-Fest Dubai” халқаро рақс фестивалида иштирок этди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.
Ушбу фестивалда Ўзбекистон, БАА, Ҳиндистон, Болгария, Қозоғистон, Россия ва Беларусдан келган болалар рақс гуруҳлари иштирок этди.
Фестивалнинг очилиш маросимида хорижий мамлакатлар дипломатия ваколатхоналари ходимлари, БААдаги ўзбекистонликлар, ОАВ вакиллари ва блогерлар қатнашди.
Ўзбекистоннинг “Жемчужина” болалар рақс ансамблининг чиқишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан фестивалнинг бош соврини — Гран-прига муносиб кўрилди.