ТОШКЕНТ, 1 май — Sputnik. Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда бўлиб ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатини ишончли ғалаба билан бошлади.
-60 кг вазн тоифасида жанг қилган боксчи Мужибилло Турсунов ҳиндистонлик Сингҳ Вариндерга ҳеч қандай имконият қолдирмай, навбатдаги босқич масаласини ижобий ҳал қилди.
Турсунов энди нимчорак финалда Гамбия вакили Коррга қарши жанг қилади.