Лазизжон Мулложонов победил колумбийца Марло Хартадо в первом бою ЧМ. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.04.2023
Бокс бўйича жаҳон чемпионати — 2023
Тошкентда 30 апрель - 14 май кунлари илк бор Бокс бўйича эркаклар орасида Жаҳон Чемпионати бўлиб ўтади.

Бокс бўйича ЖЧ-2023: ўзбекистонлик боксчиларнинг илк рақиблари маълум бўлди

© НОК УзбекистанаМужибилло Турсунов
Мужибилло Турсунов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.05.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон сафида биринчи кунги баҳсларни Мужибилло Турсунов бошлаб беради.
ТОШКЕНТ, 1 май — Sputnik. Бокс бўйича Тошкентда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати мусобақасининг илк босқич жанглари бугун, 1 май куни, бошланади.
Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларининг илк босқичдаги рақиблари маълум бўлди:
-48 кг: Шодиёр Мелиқўзиев - Р.Тапа (Непал)
-51 кг: Ҳасанбой Дўстматов - О.Хименес Кастанеда (Мексика)
-54 кг: Ойбек Жўраев - Т.Галанов (Сербия)
-57 кг: Абдумалик Халоков - К.Алликок (Гаяна)/Й.Гиличжанов (Туркманистон)
-60 кг: Мужибилло Турсунов - V.Сингҳ Вариндер (Ҳиндистон)
-63,5 кг: Руслан Абдуллаев - М.Фебус (Пуэрто-Рико)
-67 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев - Й.Вакита (Япония)/О.Сзот (Польша)
-71 кг: Саиджамшид Жаъфаров - Т.Муханга (Мозамбик)
-75 кг: Аълохон Абдуллаев - М.Жао (Хитой)
-80 кг: Жасурбек Йўлдошев - Й.Немоучи (Жазоир)
-86 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев - Е.Адилбек Уулу
(Қирғизистон)
-92 кг Лазизбек Мулложонов - М.Уртадо Колорадо (Колумбия)
+92 кг: Баҳодир Жалолов - Б.Тойчиев
(Туркманистон) - Д.Латипов (Баҳрайн).
Ўзбекистон сафида биринчи кунги баҳсларни Мужибилло Турсунов бошлаб беради. У илк жангини ҳиндистонлик Сингҳ Вариндерга қарши ўтказади. Мужибилло иштирокидаги жанг тахминан соат 19:30 дан сўнг бошланади.
Бокс бўйича жаҳон чемпионати ташкилий қўмитаси қарорига кўра, 1-10 май кунлари мусобақа жангларини томоша қилиш учун "Ҳумо Арена"га кириш бепул этиб белгиланди. Чипта харид қилган мухлисларга пуллари қайтариб берилади.
Янгиликлар лентаси
0