Референдум — 2023

Овоз бериш куни қонунбузилиш ҳолати кузатилса қаерга мурожаат этиш керак?

Овоз бериш куни суд органлари, прокуратура, ИВВнинг барча тизими тўлиқ фаолият олиб боради.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. Референдум куни қонунбузилиш ҳолати юзага келган тақдирда фуқаронинг мурожаати икки соатга қолмай кўриб чиқилади. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низамходжаев матбуот анжуманида маълум қилди, дея хабар берди Sputnik мухбири.
Референдум куни участкаларда нечта ходим хавфсизликни таъминлайди?

"Ҳудудларда штаблар тузилган. Агар овоз бериш куни қонунбузилиши юзага келадиган бўлса, 2 соатдан кечикмай суд органларининг вакиллари масалани ҳал қилиб беришади. Бунинг учун барча шароитлар яратилган", деди Низамходжаев.

Қайд этилишича, овоз бериш куни суд органлари, прокуратура, ИВВнинг барча тизими тўлиқ фаолият олиб боради.