Референдум — 2023

Референдум куни қайси давлатдаги ўзбекистонликлар энг охирида овоз беради — МСК жавоби

Референдум куни энг охирда очиладиган участка Нью-Йорк шаҳрида жойлашган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. Энг охирги референдум участкаси 1 май куни Ўзбекистон вақти билан соат 9:00да очилади. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низамходжаев матбуот анжуманида маълум қилди, дея хабар берди Sputnik мухбири.
Хориждаги ўзбекистонликлар референдумда қаерда овоз беришлари мумкин – манзиллар.
Қайд этилишича, республикада референдумда овоз бериш жараёнлари 30 апрель куни соат 08:00 дан бошланади. Хорижий давлатларда тузилган референдум участкалари ўша давлатларнинг маҳаллий вақти билан очилади.

"Энг охирги референдум участкаси 1 май куни Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон вақти билан соат 9:00да очилади", дея журналистларнинг саволига жавоб берди МСК раиси.

Эслатиб ўтамиз, хориждаги Ўзбекистон фуқаролари мамлакатнинг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган 55 та референдум участкасида овоз беришлари мумкин.