Ўзбекистон ва Озарбайжон ҳарбий соҳада ҳамкорлик қилади

Ўзбекистон Озарбайжон Республикаси билан ҳарбий ҳамда ҳарбий-техникавий соҳаларда ҳамкорлик қилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. Ўзбекистон Озарбайжон Республикаси билан ҳарбий ҳамда ҳарбий-техникавий соҳаларда ҳамкорлик қилади.
Президент томонидан имзоланган ЎРҚ–834 ва ЎРҚ–835-сонли қонунлар билан қуйидаги битимлар ратификация қилинди.
Ўзбекистон ҳамда Озарбайжон Республикаси Ҳукуматлари ўртасида ҳарбий соҳада ҳамкорлик тўғрисидаги Битим (Тошкент, 2022 йил 21 июнь);
Ўзбекистон ҳамда Озарбайжон Республикаси Ҳукуматлари ўртасида ҳарбий-техникавий соҳада ҳамкорлик тўғрисидаги Битим (Тошкент, 2022 йил 21 июнь).