Бокс бўйича жаҳон чемпионати — 2023

Етти нафар бокс бўйича жаҳон юлдузи Ўзбекистонда — рўйхат

Sputnik
Ўзбекистонда бокс бўйича жаҳон чемпионати бошланишига 1 кун қолди. Чемпионатда дунёнинг 100 дан ортиқ давлатидан келган энг кучли боксчилар ғолиблик учун кураш олиб боради. Боксчилар сафида мухлислар интиқлик билан кутаётган жаҳонга машҳур боксчилар ҳам бор. Бокс юлдузларидан ким пойтахтдаги рингга кўтарилади, бизнинг мақоламизда ўқинг.
Сакен Бибосинов
Вазн тоифаси: 51 кг
Мамлакат: Қозоғистон
Ёши: 25 ёшда
Асли ўзбекистонлик бўлган Қозоғистон боксчиси 51 килограммгача вазн тоифаси бўйича жаҳон чемпиони, шунингдек, Токио Олимпия ўйинларида бронза медали совриндори ҳисобланади.
Томоя Цубои
Вазн тоифаси: 54 кг
Мамлакат: Япония
Ёши: 27 ёш
Боксчи 2021 йилги AIBA бокс бўйича жаҳон чемпионатида енгил вазн тоифасида биринчи япониялик олтин медаль соҳиби бўлди.
Софян Умия
Вазн тоифаси: 60 кг
Мамлакат: Франция
Ёши: 28 ёш
Франциялик боксчи 2016 йилги Олимпия ўйинлари кумуш медали совриндори бўлиб, енгил ва ярим ўрта вазн тоифаларида иштирок этади. Бундан ташқари, Софян икки карра жаҳон чемпиони унвони соҳиби (2017, 2021) ва бокс бўйича Франция терма жамоаси аъзоси.
Энди КрусГомес
Вазн тоифаси: 64 кг
Давлат: Куба
Ёши: 27 ёш
Кубалик боксчининг ҳисобида фақат олтин медаллари бор: Крус Токиодаги Олимпия ўйинлари чемпиони, уч карра жаҳон чемпиони (2017, 2019, 2021), Панамерика ўйинларининг икки карра ғолиби (2015) , 2019) ва Панамерика чемпионатида олтин медаль соҳиби.
Йоэнлис Эрнандес
Вазн тоифаси: 75 кг
Давлат: Куба
Ёши: 25 ёшда
Асли Матансас провинциясидан бўлган кубалик боксчи жаҳоннинг супер ўрта вазндаги энг яхши боксчилари топ-175 таликка киради. Йоэнлис 2021 йилда Бразилия, Туркия, Ҳиндистон, Хорватия, Италия ва Россия спортчилари устидан ғалаба қозониб, чемпионликни қўлга киритган. Ўтказилган 61 та жангнинг атиги 12 тасида боксчи мағлуб бўлган.
Хулио Сесар Ла Крус
Вазн тоифаси: 92 кг
Давлат: Куба
Ёш: 33
Енгил вазн тоифасида ва биринчи оғир вазн тоифасида иштирок этаётган боксчи икки карра Олимпия ўйинлари чемпиони (2016, 2020), шунингдек, беш карра жаҳон чемпиони бўлиб, Гиннесс рекордлари китобига киритилган.
Лорен Альфонсо
Вазн тоифаси: 86 кг
Давлат: Озарбайжон
Ёши: 27 ёш
Озарбайжонлик боксчи асли кубалик бўлиб, Токиодаги Олимпияўйинларининг бронза медали соҳиби. 2021 йилда бразилиялик Кено Машадони мағлуб этиб, жаҳон чемпиони бўлган.
Ҳасанбой Дўсматов
Вазн тоифаси: 49 кг
Давлат: Ўзбекистон
Ёши: 29 ёш
Ўзбек Ҳасанбой Дўсматов профессионал боксчи, 2016 йилги Олимпия ўйинлари чемпиони. Ҳасанбой Олимпия ўйинлари олтин медалидан ташқари жаҳон чемпионати (2017) кумуш медали соҳиби, икки карра Осиё чемпиони ва 2013 йили Қозонда бўлиб ўтган Универсиада қўли баланд келган. Шунингдек, Дўсматов Жаҳон бокс ассоциацияси талқинига кўра амалдаги жаҳон чемпиони ҳам ҳисобланади.
Баҳодир Жалолов
Вазн тоифаси: 91 кг
Давлат: Ўзбекистон
Ёши: 28 ёш
Баҳодир Жалолов Бутунжаҳон бокс кенгаши талқинига кўра, энг яхши оғир вазндаги боксчиларнинг топ-40талигидан жой олган. Шунингдек, ўзбекистонлик 2020 йилги Олимпия ўйинлари чемпиони, уч карра Осиё чемпиони (2017, 2019, 2021) ва 2015 йилги жаҳон чемпионатининг бронза медали совриндори ҳисобланади. Профессионал фаолиятида у 12 та жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган.