ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Украинага юборилган Россиянинг Т-14 Армата танклари илғор қуроллар билан жиҳозланган ва душманга кўринмас бўлиши мумкин, деб ёзади Тариқ Тоҳир The Sun нашри мақоласида.
Янада кўпроқ хабарлар Telegram-каналимизда. Кузатиб боринг ва обуна бўлинг.
Россияликлар Т-14 учун “Мантия” номли махсус маскировка қопламасини ишлаб чиқди, у радар тўлқинларини бир вақтнинг ўзида ўзига сингдириб, уларни қайтариб, тарқатиб юборади”, — дейилади мақолада.
Бундан ташқари, муаллифнинг сўзларига кўра, танклар юқори аниқликдаги танкга қарши қуроллар ва жанговар қуроллардан, шу жумладан қўлда тутиладиган танкга қарши гранаталардан ҳимоя қилишни таъминлайдиган панжарали зирҳларни олди. Улар, шунингдек, юқори тезликда 360 даража айлана оладиган башняга эга.
Шеффилд университетининг сунъий интеллект ва робототехника профессори Ноель Шарки нашрга танкнинг ўқ отиш кучи шаҳарларимизни бир неча дақиқада вайрон қилиши мумкинлигини айтди.
Аввалроқ РИА Новости агентлигига манбанинг маълум қилишича, Россия Қуролли кучлари махсус ҳарбий операция зонасида Т-14 “Армата” танкларидан фойдаланишни бошлаган. Унинг аниқлик киритишича, машиналар танкга қарши қўшимча ён ҳимоя билан жиҳозланган.