https://sputniknews.uz/20230428/rossiya-ukrainada-maxfiy-korinmas-quroldan-foydalishni-boshladi-34381768.html
Россия Украинада махфий “кўринмас қурол”дан фойдаланишни бошлади - ОАВ
Россия Украинада махфий “кўринмас қурол”дан фойдаланишни бошлади - ОАВ
Sputnik Ўзбекистон
Россия Украинада махфий “кўринмас қурол”дан фойдалишни бошлади
2023-04-28T13:52+0500
2023-04-28T13:52+0500
2023-04-28T14:06+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
украина
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1c/34382743_0:132:3173:1917_1920x0_80_0_0_4ee5c67d54ae6077572d28af22c90a08.jpg
ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Украинага юборилган Россиянинг Т-14 Армата танклари илғор қуроллар билан жиҳозланган ва душманга кўринмас бўлиши мумкин, деб ёзади Тариқ Тоҳир The Sun нашри мақоласида.Янада кўпроқ хабарлар Telegram-каналимизда. Кузатиб боринг ва обуна бўлинг.Россияликлар Т-14 учун “Мантия” номли махсус маскировка қопламасини ишлаб чиқди, у радар тўлқинларини бир вақтнинг ўзида ўзига сингдириб, уларни қайтариб, тарқатиб юборади”, — дейилади мақолада.Бундан ташқари, муаллифнинг сўзларига кўра, танклар юқори аниқликдаги танкга қарши қуроллар ва жанговар қуроллардан, шу жумладан қўлда тутиладиган танкга қарши гранаталардан ҳимоя қилишни таъминлайдиган панжарали зирҳларни олди. Улар, шунингдек, юқори тезликда 360 даража айлана оладиган башняга эга.Шеффилд университетининг сунъий интеллект ва робототехника профессори Ноель Шарки нашрга танкнинг ўқ отиш кучи шаҳарларимизни бир неча дақиқада вайрон қилиши мумкинлигини айтди.Аввалроқ РИА Новости агентлигига манбанинг маълум қилишича, Россия Қуролли кучлари махсус ҳарбий операция зонасида Т-14 “Армата” танкларидан фойдаланишни бошлаган. Унинг аниқлик киритишича, машиналар танкга қарши қўшимча ён ҳимоя билан жиҳозланган.
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1c/34382743_222:0:2953:2048_1920x0_80_0_0_7631a823cb430f390a07977f908819d7.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия украина махфий “кўринмас қурол”
россия украина махфий “кўринмас қурол”
Россия Украинада махфий “кўринмас қурол”дан фойдаланишни бошлади - ОАВ
13:52 28.04.2023 (янгиланди: 14:06 28.04.2023) The Sun журналисти Украинадаги Т-14 “Армата” танкининг имкониятларига қойил қолди.
ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Украинага юборилган Россиянинг Т-14 Армата танклари илғор қуроллар билан жиҳозланган ва душманга кўринмас бўлиши мумкин, деб ёзади Тариқ Тоҳир
The Sun нашри мақоласида.
Россияликлар Т-14 учун “Мантия” номли махсус маскировка қопламасини ишлаб чиқди, у радар тўлқинларини бир вақтнинг ўзида ўзига сингдириб, уларни қайтариб, тарқатиб юборади”, — дейилади мақолада.
Бундан ташқари, муаллифнинг сўзларига кўра, танклар юқори аниқликдаги танкга қарши қуроллар ва жанговар қуроллардан, шу жумладан қўлда тутиладиган танкга қарши гранаталардан ҳимоя қилишни таъминлайдиган панжарали зирҳларни олди. Улар, шунингдек, юқори тезликда 360 даража айлана оладиган башняга эга.
Шеффилд университетининг сунъий интеллект ва робототехника профессори Ноель Шарки нашрга танкнинг ўқ отиш кучи шаҳарларимизни бир неча дақиқада вайрон қилиши мумкинлигини айтди.
Аввалроқ
РИА Новости агентлигига манбанинг маълум қилишича, Россия Қуролли кучлари махсус ҳарбий операция зонасида Т-14 “Армата” танкларидан фойдаланишни бошлаган. Унинг аниқлик киритишича, машиналар танкга қарши қўшимча ён ҳимоя билан жиҳозланган.