Остона — Тошкент йўналишида янги рейс йўлга қўйилмоқда

Қайд этилишича, 3 июлдан бошлаб Остона ва Тошкент ўртасида тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Қозоғистоннинг "FlyArystan" лоукостер авиакомпанияси июль ойида Остонадан Тошкентга тўғридан-тўғри рейсни йўлга қўяди, дея хабар берди авиакомпания.
Қайд этилишича, 3 июлдан бошлаб Остона ва Тошкент ўртасида тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилади. Парвозлар қулай Airbus А320 самолётларида душанба ва чоршанба кунлари амалга оширилади.
Чипталар нархи 21 800 тенгедан (544 минг сўм) бошланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ узоқ танаффусдан сўнг Қозоғистоннинг “FlyArystan” лоукостер авиакомпанияси Олмаотадан Самарқандга парвозларни қайта тиклади. Бу йўналишдаги парвозлар ҳафтасига икки марта — чоршанба ва шанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.