Қозоғистон авиакомпанияси Олмаотадан Самарқандга парвозларни қайта тиклади

© Наманган вилояти ҳокимлигиНамангандан Қозоғистонга илк авиапарвоз амалга оширилди
Намангандан Қозоғистонга илк авиапарвоз амалга оширилди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.03.2023
Oбуна бўлиш
Парвозлар ҳафтасига икки марта — чоршанба ва шанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 21 мар — Sputnik. Узоқ танаффусдан сўнг Қозоғистоннинг “FlyArystan” лоукостер авиакомпанияси Олмаотадан Самарқандга парвозларни қайта тиклади. Бу ҳақда “Uzbekistan Airports” хабар берди.
18 март куни маҳаллий вақт билан соат 19:34 да бортида 171 йўловчи бўлган самолёт Самарқанд халқаро аэропортига қўнди. Анъанага кўра, самолёт сув аркаси билан тантанали равишда кутиб олинди.
Қайд этилишича, Олмаота — Самарқанд — Олмаота йўналиши бўйича парвозлар "Airbus A320" самолётларида ҳафтасига икки марта — чоршанба ва шанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.
“FlyArystan” Қозоғистоннинг арзон авиаташувчиси. Унинг штаб-квартираси Олмаотада жойлашган. Компания Қозоғистондаги энг йирик “Air Astana” авиакомпанияси негизида ташкил этилган.
Янгиликлар лентаси
0