Диний-маърифий йўналишларда амалга оширилаётган ишлар сарҳисоб қилинди

Президент диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг виждон эркинлигини кафолатлаш бўйича ўз фикрларини билдирди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаровни қабул қилди.
Мулоқотда диний-маърифий йўналишларда, буюк аждодларимиз илмий меросини ўрганиш ва халқимизга етказиш борасида амалга оширилаётган ишлар сарҳисоб қилинди.
Шавкат Мирзиёев принял председателя Управления мусульман Узбекистана, муфтия Нуриддина Холикназарова.
Мулоқот давомида Ўзбекистонда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, диний таълим сифатини янада ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Шунингдек, Рамазон ойида ўтказилган маънавий-маърифий тадбирлар, “Вақф” хайрия жамоат фонди фаолияти, кам таъминланган фуқароларни давлат томонидан умра зиёратига юборилгани каби хайрия ишлар ҳақида ҳам сўз юритилди.