Енгил атлетика: ОЧда ўзбекистонлик спортчилар 3 та медалга сазовор бўлишди

Тошкентда ўтаётган енгил атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси учинчи медалини қўлга киритди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Ўзбекистонда бўлиб ўтаётган енгил атлетика бўйича Осиё чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар 3 та медалга сазовор бўлишди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Қизлар ўртасидаги узунликка сакраш дастурида Шарифа Давронова, йигитлар ўртасидаги ядро улоқтириш секторида эса Абдуазим Раҳматуллоев кумуш медалларга сазовор бўлишди.
Легкоатлеты Узбекистана завоевали первые медали ЧА
Узунликка сакраш, қизлар:
1.
Бинбин Ву (Хитой) – 6.41 метр
2.
Шарифа Давронова (Ўзбекистон) – 6.22
3.
Муҳаммед Мубассина (Ҳиндистон) – 5.90
Легкоатлеты Узбекистана завоевали первые медали ЧА
Ядро улоқтириш, йигитлар:
1.
Сихун Парк (Жанубий Корея) – 20.11 метр
2.
Абдуазим Раҳматуллоев (Ўзбекистон) – 17.47
3.
Абдулраҳмон Ал Қаҳтони (Қувайт) – 17.42
Третья награда ЧА по лёгкой атлетике
Қизлар ўртасида 1500 метрга югуриш дастурида стартга чиққан Мафтуна Аҳмедова учинчи бўлиб маррага етиб келди ва бронза медалини қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, кеча Ўзбекистон енгил атлетика федерациясининг стадионида ушбу спорт тури бўйича 18 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида қитъа биринчилигига старт берилди. Мусобақа 30 апрелга қадар давом этади. Унда Осиёнинг 40 та давлатидан 500 нафардан зиёд спортчи ғолиблик учун кураш олиб боради.