Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Донецкда Украина ракетаси автобусга келиб тушиши оқибатида етти киши ҳалок бўлди

Украина армияси ўққа тутиши оқибатида ўн нафардан зиёд киши жароҳатланган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Украина Қуролли кучлари снарядининг Донецкдаги автобусга келиб тушиши оқибатида етти киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда шаҳар мэри Алексей Кулемзин маълум қилди.
“Дастлабки маълумотларга кўра, собиқ “Украина” универсами ҳудудида етти киши ҳалок бўлди – 25-сонли йўналишли таксига снаряд келиб тушган. Маълумот текширилмоқда”, - дея ёзди у ўзининг Telegram-каналида.
ДХР раҳбари вазифасини бажарувчи Денис Пушилин Донецкнинг марказий туманларининг Украина армияси томонидан ўққа тутилиши оқибатида ўн нафардан зиёд киши жароҳатланганини хабар қилди.
“Республика травматология марказида ўн нафардан зиёд ярадор, жумладан, бир нафар марказ ходими ”, - дея ёзди Пушилин ўзининг Telegram-каналида.
Жума, 28 апрель куни, Украина ҳарбийлари икки ярим соат ичида Донецкни тўрт мартта ўққа тутишди. Бунда улар залп билан ўт сочувчи тизимлардан фойдаланишди. Жами 32 та снаряд отилган.