Бу кунга етиш осон бўлмади, лекин биз бунга тиришқоқлик билан интилдик. Туркияда Россия АЭС қурилишига на пандемия, на ташқи сиёсий босим таъсир қилди. Албатта, бунда бизнинг давлатларимиз раҳбарларининг ҳиссаси улкан бўлди. Улар бизга ҳар қадамда пайдо бўлаётган муаммоларни ҳал қилишда ёрдам беришди.
Туркиядаги биринчи АЭСнинг қурилиши ҳақиқатдан ҳам қўшма лойиҳага айланди. Ундан 400 дан ортиқ Туркия компаниялари иштирок этмоқда. Туркияда ўз атом саноат кластери пайдо бўлди, десак хато бўлмайди. Биз бу ерда жамлаган имкониятлар келажакда бошқа АЭСлар ва ҳатто халқаро майдонда ҳам қўллашга имкон беради.
Биз Туркияда қураётган АЭСнинг ишлаш давомийлиги – камида 100 йилни ташкил қилади. Демак, "Аккую" АЭС Туркия Республикасининг 200 йиллик юбилейининг ҳам гувоҳи бўлиш имкониятига эга. Ишончим комилки, "Аккую" АЭС Туркия фуқароларининг бир неча авлодини экологик тоза ва хавфсиз энергия билан таъминлайди.