https://sputniknews.uz/20230427/turkiyada-rossiya-aes-qurilishi-tashqi-siyosiy-bosim-lixachev-34358301.html
Туркияда АЭС қурилишига на пандемия, на ташқи сиёсий босим таъсир қилди — Лихачёв
Туркияда АЭС қурилишига на пандемия, на ташқи сиёсий босим таъсир қилди — Лихачёв
Sputnik Ўзбекистон
Ядровий ёқилғи олиб келиниши билан “Аккую” - ядровий объект, Туркия эса - тинч атом технологиясига эга бўлган давлат мақомини олди.
2023-04-27T23:30+0500
2023-04-27T23:30+0500
2023-04-28T11:36+0500
дунёда
россия
туркия
росатом
аэс
режеп таййип эрдоған
владимир путин
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1b/34357723_0:25:3106:1772_1920x0_80_0_0_109a5787557b7cfa1060d4124159368c.jpg
ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Туркияда Россия АЭС қурилишига на пандемия, на ташқи сиёсий босим таъсир қилди, деди "Росатом" раҳбари Алексей Лихачёв бугун бўлиб ўтган Туркияга илк ядровий ёқилғи етказиб бериш маросимида. "Бу Россия ва Туркия атом энергетикаси учун энг муҳим сана. Ядровий ёқилғи олиб келиниши билан “Аккую” АЭСи ядровий объектга айланди, Туркия эса тинч атом технологиясига эга бўлган давлат мақомини олди.АЭС тайёрлиги ҳақида қисқача ҳисобот бераман:“Росатом” фақат АЭС қуриш билангина чекланиб қолмай, унинг атрофини ривожлантиришда ҳам иштирок этади. Айни дамда биз Мерсинда атом шаҳарчаси қурмоқдамиз. У ерда янги турар жойлар, мактаблар ва боғчалар ҳамда меҳмонхоналар пайдо бўлади. Бу маҳаллий бизнесни жалб этиш ва шаҳарни янада ривожлантиришга имкон беради.Бўлажак АЭС учун мутахассислар тайёрлаш жараёни ҳам қизғин кетмоқда. Аллақачон 300 га яқин бўлажак АЭС мутахассислари Россия ОТМларида таълим олдилар, амалиёт ўтдилар ва лойиҳа жамоасига қўшилдилар. Таълим квоталари келгуси ўқув-йилларига ҳам ажратилади.Бу йил Туркия қисматига оғир синовлар тушди, лекин ишонч билан айтаманки, биз қайғуда ҳам хурсандчиликда ҳам сиз билан бирга бўламиз.Президентларимизга яна бир бор миннатдорлик билдираман. Катта раҳмат”, — деб сўзини якунлади “Росатом” бош директори Алексей Лихачёв.Туркия биринчи АЭСга ядровий ёқилғи етказиб бериш маросимида, шунингдек, Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) бош директори Рафаэл Гросси, Туркия энергетика ва табиий ресурслар вазири Фатиҳ Дўнмез иштирок этишди.Маълумот учун, Туркияда "Аккую" АЭС қуриш тўғрисидаги илк келишув 2010 йилда имзоланган эди. Бир неча йил давом этган лойиҳалаш ишларидан сўнг АЭС қурилиши 2018 йилда бошланди. "Аккую" АЭС тўртта ВВЭР-1200 русумли энергоблокдан иборат бўлиб, у Туркиянинг 10 % энергия эҳтиёжини қоплайди. АЭСнинг биринчи блокини 2024 йилда ишга тушириш режалаштирилган.
туркия
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1b/34357723_61:0:2792:2048_1920x0_80_0_0_3380445d93cb657326b9c2a91abf02a7.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
туркия россия аэс лихачёв ядровий ёқилғи “аккую”
туркия россия аэс лихачёв ядровий ёқилғи “аккую”
Туркияда АЭС қурилишига на пандемия, на ташқи сиёсий босим таъсир қилди — Лихачёв
23:30 27.04.2023 (янгиланди: 11:36 28.04.2023) Ядровий ёқилғи олиб келиниши билан “Аккую” АЭС ядровий объект, Туркия эса — тинч атом технологиясига эга бўлган давлат мақомини олди.
ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Туркияда Россия АЭС қурилишига на пандемия, на ташқи сиёсий босим таъсир қилди, деди "Росатом" раҳбари Алексей Лихачёв бугун бўлиб ўтган Туркияга илк ядровий ёқилғи етказиб бериш маросимида.
"Бу Россия ва Туркия атом энергетикаси учун энг муҳим сана. Ядровий ёқилғи олиб келиниши билан “Аккую” АЭСи ядровий объектга айланди, Туркия эса тинч атом технологиясига эга бўлган давлат мақомини олди.
Бу кунга етиш осон бўлмади, лекин биз бунга тиришқоқлик билан интилдик. Туркияда Россия АЭС қурилишига на пандемия, на ташқи сиёсий босим таъсир қилди. Албатта, бунда бизнинг давлатларимиз раҳбарларининг ҳиссаси улкан бўлди. Улар бизга ҳар қадамда пайдо бўлаётган муаммоларни ҳал қилишда ёрдам беришди.
АЭС тайёрлиги ҳақида қисқача ҳисобот бераман:
Биринчи блок юқори тайёрлик даражасида, у ерда ҳозир ускуналар ўрнатилмоқда;
Иккинчи блокда аллақачон реактор корпуси ўрнатилмоқда,
Учинчи блокда эритмасни тақсимлаш ускунаси ўрнатилмоқда
Тўртинчи блокда реактор биноси фундаментини темирлаш (армирование) жараёни кетмоқда.
Шунингдек, АЭСнинг энг муҳим ускунаси, кам оборотли турбинани ўрнатиш ишлари ҳам олиб борилмоқда.
Туркиядаги биринчи АЭСнинг қурилиши ҳақиқатдан ҳам қўшма лойиҳага айланди. Ундан 400 дан ортиқ Туркия компаниялари иштирок этмоқда. Туркияда ўз атом саноат кластери пайдо бўлди, десак хато бўлмайди. Биз бу ерда жамлаган имкониятлар келажакда бошқа АЭСлар ва ҳатто халқаро майдонда ҳам қўллашга имкон беради.
“Росатом” фақат АЭС қуриш билангина чекланиб қолмай, унинг атрофини ривожлантиришда ҳам иштирок этади. Айни дамда биз Мерсинда атом шаҳарчаси қурмоқдамиз. У ерда янги турар жойлар, мактаблар ва боғчалар ҳамда меҳмонхоналар пайдо бўлади. Бу маҳаллий бизнесни жалб этиш ва шаҳарни янада ривожлантиришга имкон беради.
Бўлажак АЭС учун мутахассислар тайёрлаш жараёни ҳам қизғин кетмоқда. Аллақачон 300 га яқин бўлажак АЭС мутахассислари Россия ОТМларида таълим олдилар, амалиёт ўтдилар ва лойиҳа жамоасига қўшилдилар. Таълим квоталари келгуси ўқув-йилларига ҳам ажратилади.
Биз Туркияда қураётган АЭСнинг ишлаш давомийлиги – камида 100 йилни ташкил қилади. Демак, "Аккую" АЭС Туркия Республикасининг 200 йиллик юбилейининг ҳам гувоҳи бўлиш имкониятига эга. Ишончим комилки, "Аккую" АЭС Туркия фуқароларининг бир неча авлодини экологик тоза ва хавфсиз энергия билан таъминлайди.
Бу йил Туркия қисматига оғир синовлар тушди, лекин ишонч билан айтаманки, биз қайғуда ҳам хурсандчиликда ҳам сиз билан бирга бўламиз.
Президентларимизга яна бир бор миннатдорлик билдираман. Катта раҳмат”, — деб сўзини якунлади “Росатом” бош директори Алексей Лихачёв.
Туркия биринчи АЭСга ядровий ёқилғи етказиб бериш маросимида, шунингдек, Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) бош директори Рафаэл Гросси, Туркия энергетика ва табиий ресурслар вазири Фатиҳ Дўнмез иштирок этишди.
Маълумот учун, Туркияда "Аккую" АЭС қуриш тўғрисидаги илк келишув 2010 йилда имзоланган эди. Бир неча йил давом этган лойиҳалаш ишларидан сўнг АЭС қурилиши 2018 йилда бошланди. "Аккую" АЭС тўртта ВВЭР-1200 русумли энергоблокдан иборат бўлиб, у Туркиянинг 10 % энергия эҳтиёжини қоплайди. АЭСнинг биринчи блокини 2024 йилда ишга тушириш режалаштирилган.