ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги Халқаро инвестиция форуми доирасида Венгрия иқтисодий ривожланиш вазири Мартон Надни қабул қилди.
Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг биринчи галдаги чора-тадбирлари муҳокама қилинди.
Тадбиркорлар ва ҳудудлар даражасидаги кооперацияни тубдан кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.
“Яқин ойларда тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш, чуқурлашган саноат кооперацияси учун мўлжалланган тузилма шартларини тез фурсатда келишиш ва фаолиятини бошлаш муҳим экани таъкидланди”, - дейилади хабарда.
Қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, транспорт ва коммуникациялар, самарали молиявий воситаларни яратиш борасидаги лойиҳаларни тайёрлаш ва амалга ошириш ишларини тезлаштиришга келишиб олинди.