ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида жойлашган ўзбек мусиқа ва драма театри капитал таъмирдан чиқди. Бу ҳақда мамлакат Вазирлар Маҳкамаси хабар берди.
Бобур номидаги Ўш давлат академик ўзбек мусиқа ва драма театри капитал таъмирдан сўнг фойдаланишга топширилди.
В Кыргызстане открыли Ошский государственный академический узбекский музыкально-драматический театр имени Бабура
© пресс-служба Кабмина Кыргызской Республики
Унинг тантанали очилиш маросимида Қирғизистон Вазирлар маҳкамаси раиси ўринбосари Эдил Байсалов ва Ўзбекистон маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков бошчилигидаги делегация шунингдек, “Турксой” халқаро ташкилоти бош котиби Султон Раев иштирок этди.
В Кыргызстане после капремонта открыли узбекский драмтеатр
© Министерство культуры и туризма
Театрни реконструкция қилиш ишлари 2021 йил 5 сентябрда бошланган. Ўзбекистон лойиҳага жами 5 миллион доллар ажратган.
В Кыргызстане после капремонта открыли узбекский драмтеатр
© Министерство культуры и туризма
“Биргаликда, маданиятлар ва иқтисодиётларни ўзаро бойитиш орқали нафақат умумий маданиятимиз, тилимиз ва ўзлигимизни ҳимоя қилишимиз, балки жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллашимиз, биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан фаровон давлатлар барпо этишимиз мумкин”, — деди Эдил Байсалов.
В Кыргызстане после капремонта открыли узбекский драмтеатр
© Министерство культуры и туризма
Озодбек Назарбеков ўз навбатида бу маданият маскани яна асрлар давомида шу икки қардош халққа хизмат қилишини тилади.
Қайд этилишича, театр икки давлат раҳбарларининг сиёсий иродаси ва узоқни кўра билиши туфайли эришилган тарихий яқинлашув ҳамда Қирғизистон ва Ўзбекистон халқлари ўртасидаги ўзига хос илиқ муносабатлар даврида ишга туширилди.
В Кыргызстане после капремонта открыли узбекский драмтеатр
© Министерство культуры и туризма