ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Чимён тоғида квадрациклда ҳаракатланган фуқаролар жарликка қулаб тушди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Бу бахстсиз ҳодиса ҳақидаги хабар кеча соат 17:02 да Чимён ёнғин-қутқарув отрядига келиб тушган.
Қайд этилишича, икки фуқаро ўзининг эҳтиётсизлиги натижасида бошқарувни йўқотган.
“Зудлик билан ҳодиса жойига ФВВ қутқарувчилари етиб бориб, тан жароҳати олган фуқароларга амалий ёрдам кўрсатди. Улар тез тиббий ёрдам ходимларига топширилди”, - дейилади хабарда.
Чимган
© Министерство по чрезвычайным ситуациям
Ҳозирда уларнинг соғлиқлари яхши ва шифокорлар назоратида.