Чимёнда квадрациклда ҳаракатланган фуқаролар жарликка қулаб тушишди

© Министерство по чрезвычайным ситуациямЧимган
Чимган - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.04.2023
Oбуна бўлиш
Чимён тоғида квадратциклда ҳаракатланиб, бошқарувни йўқотган икки нафар фуқаро қутқарилди.
ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Чимён тоғида квадрациклда ҳаракатланган фуқаролар жарликка қулаб тушди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Бу бахстсиз ҳодиса ҳақидаги хабар кеча соат 17:02 да Чимён ёнғин-қутқарув отрядига келиб тушган.
Қайд этилишича, икки фуқаро ўзининг эҳтиётсизлиги натижасида бошқарувни йўқотган.

“Зудлик билан ҳодиса жойига ФВВ қутқарувчилари етиб бориб, тан жароҳати олган фуқароларга амалий ёрдам кўрсатди. Улар тез тиббий ёрдам ходимларига топширилди”, - дейилади хабарда.

© Министерство по чрезвычайным ситуациямЧимган
Чимган - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.04.2023
Чимган
Ҳозирда уларнинг соғлиқлари яхши ва шифокорлар назоратида.
Янгиликлар лентаси
0