Рамштайн — АҚШ ва НАТОнинг “Украина лойиҳаси”ни сақлаб қолишга қўшган сўнгги ҳиссаси

Киев қанчалик кутаётганига қарамай, Рамштайн авиабазасида “донор давлатлар” Украина Қуролли кучларига НАТО қирувчи самолётлари ва узоқ масофали ракеталарни етказиб беришга яна бир бор журъат эта олмади, қурол-яроғ оқимини ўн баробар ошириш нияти ҳам йўқ.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. “Мустақил Украина кемаси” чўкмоқда ва украиналик қўғирчоқлар қўли орқали “Россия устидан ғалаба” номли умидсиз лойиҳага Ғарбнинг фидокорона сармоя киритиши мантиққа тўғри келмайди.
Германиядаги Рамштайн авиабазасида 21 апрель куни Киев режимининг 50та “донор давлатлари” 11-йиғилиши бўлиб ўтди. Пентагон раҳбари Ллойд Остин ва АҚШ армияси қароргоҳлар бошлиқлари қўмитаси раиси Марк Милли “олға ўсиш” ва миссиянинг аҳамияти билан иштирокчилар руҳиятини кўтаришга ҳаракат қилишди, аммо Украина ҳарбий ҳаракатлар театрининг ҳақиқати, рақамлар ва фактлар оптимизм уйғотмайди. Яқинда “донорлар” Украинага “230 тадан ортиқ танк ва 1550 та зирҳли техника, шунингдек, украиналикларга тўққизта янги зирҳли бригадаларни қўллаб-қувватлашга имкон берадиган бошқа жиҳозлар ва материаллар” етказиб берди.
Зирҳли транспорт воситалари эски ва махсус ҳарбий операция ҳудудида УҚК муваффақиятга эришиши учун камлик қилади. Кузгача Киевга ваъда қилинган таъмирланган корпусли Америка М1А1 Abrams танклари (АҚШ армиясидан 31 дона) махсус ҳарбий операция ҳудудидаги кучлар мувозанатига таъсир қила олмайди.
“Баҳорги ҳужум” учун АҚШда “бир оз тайёргарликдан” ўтган 11 минг украиналик аскар ҳам худди шундай – таъсир кўрсата олмайди. Киевда оператив фаолият учун етарли куч ва воситалар йўқ, Ғарб эса қурбонлик талаб қилмоқда.
Зирҳли транспорт воситаларини чекланган миқдорда етказиб бериш ва бир неча ўн минглаб украиналик “гладиаторлар”ни тезкор тайёрловдан ўтказиш ёрдамида жанговар ҳаракатлар оқимин иАҚШ ва НАТО “жонлантириш”га астойдил ҳаракат қилмоқда. Ғарбда Россия иқтисодиёти “узоқ урушга дош бера олади, аммо шиддатли урушга эмас”деб ҳисоблашади. Шу билан бирга, The Economist нашрининг фикрича, пул харажатлари жанговар ҳаракатларга тўсқинлик қилмайди, чунки Москва ўзининг иқтисодий мувозанатини сақлаб қолди ва бир йилда махсус ҳарбий операцияга атиги 5 триллион рубль ёки ЯИМнинг 3 фоизини сарфлади. Худди шу даврда Россия жуда катта миқдордаги ҳарбий техника ишлаб чиқарди ва 2023 йилда мавжуд 12 000 та танк армадасидан ташқари яна 1500 та танк ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Бу ҳали ҳаммаси эмас.

Ғарб етказиб берган 230та танк ва 1550та зирҳли транспортниг ҳарбий ҳаракатлар театридаги самоғини оқилона баҳолаш учун бир нарсани ҳисобга олиш керак — 2022 йил 24 февралдан бери Россия қўшинлари душманнинг 8820 дан ортиқ зирҳли техникасини, шу жумладан, 3000 тагача танкни йўқ қилди. Россияга қарши жангда Ғарб мағлубиятга маҳкум. Қўғирчоқ Киев режими ҳалокатга учраши муқаррар. Украина можароси АҚШва НАТО қўшни мамлакатларига фақат уруш, ўлим ва ҳалокат олиб келишини тасдиқламоқда.

Кенгайиш, сохталик ва ҳақорат

Украина узоқ вақтдан бери Ғарбдан Америкада ишлаб чиқарилган F-16 қирувчи самолётларини етказиб беришини талаб қилиб келади. Буни ўтган жума куни Рамштайн авиабазасида “донор давлатлар” 11-марта рад этди. НАТО самолётлари УҚК учун ушалмас орзуси бўлиб қолмоқда, шунга қарамай, бир нечта украиналик ҳарбий учувчилар 23 апрель куни АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг Аризонадаги базасига гўёки уларнинг тайёргарлигини баҳолаш учун ташриф буюришди. Айнан шу ерда Американинг F-16 қирувчи учувчилари тайёрланмоқда. Ўсиш мантиғи Вашингтонни (эртами кеч) НАТО қирувчи самолётларини Киев режимига ўтказишга ундамоқда. Келажакда нима бўлишидан қатъи назар, УҚК учувчиларини тезкор тайёрлашнинг иложи йўқ–Америка техникалари қурол тизимлари ва жанговар тактикалари билан МиГ-29 дан жиддий фарқ қилади. Унда жанг қилиш учун узоқ йиллик машқлар ва юзлаб парвоз соатлари керак.
Бошқа томондан, Польша ва Словакия томонидан Украинага юборилган кўплаб МиГ-29 самолётлари ёмон аҳволда бўлгани учун эҳтиёт қисмларга жўнатилган. Шунинг учун, Рамштайн авиабазасида F-16 нинг совет аналоглари мавзуси кўтарилмади. Украина ҳаво мудофаасини кучайтириш муқобил устувор вазифага айланди.
Украинага Иккинчи Жаҳон урушидн қолган турли хил зенит-ракета тизимлари ва зенит қурилмалари АҚШ, Германия, Нидерландия, Франция, Италия, Норвегия, Канада томонидан етказиб берилмоқда. Рўйхат узун, Украина ҳаво мудофаа тизими эса мавжуд эмас. Россиянинг юқори аниқликдаги гипертовушли ракеталаридан (душман радарлари уларни кўрмайди) ёки бир ярим тонналик бошқариладиган бомбаларидан (кучли пўлат қобиқли) ҳимоя йўқ. Ушбу аччи қҳақиқатни 40 йиллик жанговар операция давомида битта душман самолётини уриб туширмаган бир нечта замонавий (тажрибавий) ЗРК NASAMS ҳаво мудофаа тизимлари ёки афсонавий ЗРК Patriot ҳаво мудофаа тизимлари ўзгартирмайди.
Рамштайннинг 11-сохта ёрдамидан сўнг, Украина ташқи ишлар вазирининг ўринбосари – жиззаки Андрей Мелник яна бир бор ўзини тута олмади ва Ғарбдан ҳарбий ёрдамни “ўн баравар” оширишни ёки ЯИМнинг камида бир фоизини талаб қилди. Дарҳақиқат, АҚШ ва НАТО Украина армиясини атайлаб “очлик”да ушлаб турганга ўхшайди.

АҚШнинг Киевга 325 миллион долларлик (19 апрелдан) ҳарбий ёрдамининг навбатдаги тўплами асосан УҚКга сурункали етишмаётган қурол-яроғлар: HIMARS учун снарядлар, 155 мм ва 105 мм артиллерия ўқлари, танкка қарши миналар ва TOW ракеталаридан иборат. АҚШнинг Киев режимига 36 миллиард долларлик қурол-яроғларнинг якуний рўйхати таъсирли кўринади, аммо у ерда “мўъжизавий қурол” йўқ.

Ғарбнинг ҳарбий ёрдами маънисиз ва УҚКни вайрон қилишга маҳкум қилади. Ўтган ҳафтанинг ўзида махсус ҳарбий операция ҳудудида 4000 дан ортиқ украиналик ҳарбий ҳалок бўлди. Киев йўқотишларнинг атиги 10 фоизини тан олади, қолганларини эса бедарак йўқолган деб эълон қилади.
Аввалроқ Пентагон раҳбари Ллойд Остин ва Буюк Британия мудофаа вазири Бен Уоллес Вашингтонда Украина муаммосини хавотир билан муҳокама қилишган – ҳарбий можаронинг махсус ҳарбий операция ҳудудидан ташқарига кенгайиши хавфи ортиб бормоқда. АҚШ армияси қароргоҳлар бошлиқлари қўмитаси раҳбари Марк Миллли очиқчасига Украина армиясининг 2023 йилда ғалаба қозониши даргумон эканлигини айтди.