Қозоғистон жанубида теракт олди олинди – хавфсизлик хизмати

Қозоғистонда йил бошидан буён диний радикализмда гумон қилиб жами 19 киши ҳибсга олинган, улардан 4 нафари турли муддатларга қамалган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 апр Sputnik. Қозоғистон Республикаси жанубида портловчи қурилма ёрдамида амалга ошириш режалаштирилган терактнинг олди олинди, деб хабар қилмоқда Sputnik Қозоғистон хавфсизлик хизматларига асосан.
Маълум бўлишичиа, жиноятниа хорижий давлата фуқароси содир этмоқчи бўлган.
Қозоғистон Миллий хавфсизлик хизмати ҳисоботига кўра, 2023 йил бошидан буён радикал диний ғоялар билан боғлиқ бир неча жиноятларнинг олди олинган.
Хусусан, Остонада яширин диний радикал ташкилот зарарсизлантирилган. Унинг 8 нафар аъзоси террорчилик гуруҳи тузиш, терроризмни тарғиб қилиш ва молиялаштиришда гумон қилинмоқда.
Шунга ўхшаш фактларга кўра, йил бошидан буён жами 19 киши ҳибсга олинган, яна 4 нафар қозоғистонлик турли муддатларга қамалган.