Қозоғистон жанубида теракт олди олинди – хавфсизлик хизмати

© КНБ Республики Казахстан Қозоғистонда террорчи гуруҳ қўлга орлинди, архив сурат.
Қозоғистонда террорчи гуруҳ қўлга орлинди, архив сурат.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.04.2023
Oбуна бўлиш
Қозоғистонда йил бошидан буён диний радикализмда гумон қилиб жами 19 киши ҳибсга олинган, улардан 4 нафари турли муддатларга қамалган.
ТОШКЕНТ, 21 апр Sputnik. Қозоғистон Республикаси жанубида портловчи қурилма ёрдамида амалга ошириш режалаштирилган терактнинг олди олинди, деб хабар қилмоқда Sputnik Қозоғистон хавфсизлик хизматларига асосан.
Маълум бўлишичиа, жиноятниа хорижий давлата фуқароси содир этмоқчи бўлган.
Қозоғистон Миллий хавфсизлик хизмати ҳисоботига кўра, 2023 йил бошидан буён радикал диний ғоялар билан боғлиқ бир неча жиноятларнинг олди олинган.
Хусусан, Остонада яширин диний радикал ташкилот зарарсизлантирилган. Унинг 8 нафар аъзоси террорчилик гуруҳи тузиш, терроризмни тарғиб қилиш ва молиялаштиришда гумон қилинмоқда.
Шунга ўхшаш фактларга кўра, йил бошидан буён жами 19 киши ҳибсга олинган, яна 4 нафар қозоғистонлик турли муддатларга қамалган.
Янгиликлар лентаси
0