Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

"Кўчма ўқотар нуқта" қандай ишлайди - видео

Десаничилар душманни йўқ қилгандан сўнг, ўт очиш чизиғида қандай тез пайдо бўлган бўлса, шунчалик шиддат билан ғойиб бўлди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 апр – Sputnik. Россия Ҳаво-десант кучлари бўлинмаларининг квадроцикллар ёрдамида душманнинг тўпланган ишчи кучини йўқ қилди. Россия Мудофаа вазирлиги хабарига асосан.
Ҳаво-десант кучларининг танкга қарши мобил заҳираси ҳарбий хизматчилари Украина Қуролли Кучларининг пиёда аскарлари тўпланган жойни йўқ қилиш вазифасини олгач, квадроциклда тезкорлик билан кўрсатилган ҳудудга йўл олишди.
Десантчилар тезкорлик билан душман позицияларига яқинлашиб, термал тасвирлаш ускуналари ёрдамида УҚК шахсий таркиби тўпланган нуқтани аниқладилар ва "Фагот" танкга қарши ракета билан зарба берди.
Десаничилар душманни йўқ қилгандан сўнг, ўт очиш чизиғида қандай тез пайдо бўлган бўлса, шунчалик шиддат билан ғойиб бўлди. Ҳарбийла тилида бу "Кўчма ўқотар нуқта" деб аталади.
Бундай вазифаларни фақат ўз имкониятларига ишонган профессионаллар амалга ошириши мумкин, чунки квадроцикл ўқ ва осколкалардан ҳимояланмаган. Зирҳ транспортни оғирлаштиради ва ҳаракатчанлик қобилиятини чеклайди.
"Кўчма ўқотар нуқта" қандай ишлайди