Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Рогов Украина ҳарбийлари Запорожье йўналишида кимёвий қурол қўллаганини маълум қилди

2023 йил бошидан буён Украина армияси томонидан бир неча марта кимёвий қурол қўлланиш ҳолатлари қайд этилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. Украина ҳарбийлари Запорожье йўналишида учувчисиз учар қурилма ёрдамида кимёвий қурол қўллади, бир ҳарбий хизматчи жабрланди. Бу ҳақда “Биз Россия билан биргамиз” ҳаракати раиси Владимир Рогов маълум қилди.
“УҚК жангарилари <...> Запорожье йўналишида жангчиларимизга қарши кимёвий модда қўллашга уринишди. Укромиллатчилар учувчисиз учар қурилма ёрдамида номаълум модда қўллашга уринишди. Бизнинг жангчиларимиз зудлик билан жавоб қайтаришди – жиддий жабрланганлар йўқ, бир ҳарбий хизматчи кимёвий куйиш олди”, - дея ёзди у Telegram-каналида.
“Шунга ўхшаш такрорий ҳужумга қарши фронтнинг олди чизиғига кимёвий ҳимоя воситалари етказилди”, - дея қўшимча қилди Рогов.
2023 йил бошидан буён Украина армияси томонидан бир неча марта кимёвий қурол қўлланиш ҳолатлари қайд этилган. Хусусан, украиналик ҳарбийлар март бошида Артёмовск ва Донецк йўналишларида кимёвий ўқ-доридан фойдаланишгани хабар қилинган эди.
Украина Артёмовск йўналишида кимёвий ҳийла тайёрламоқда – жазо муқаррар