Украина Артёмовск йўналишида кимёвий ҳийла тайёрламоқда – жазо муқаррар

© Sputnik / РИА Новости / Медиабанкка ўтишВоеннослужащий ВС РФ совершает выстрел из переносного зенитного ракетного комплекса "Игла" по позициям ВСУ в южном секторе СВО.
Военнослужащий ВС РФ совершает выстрел из переносного зенитного ракетного комплекса Игла по позициям ВСУ в южном секторе СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.02.2023
Oбуна бўлиш
Днепрнинг чап қирғоғида УҚК “демилитаризация” қилинганидан сўнг, Россия қўшинлари Украинанинг пойтахти ва ғарбий вилоятларини тезда озод қилиши мумкин бўлади.
ТОШКЕНТ, 7 фев - Sputnik. Киев режими ва унинг кураторларининг махсус операция зонасида Россия қўшинларини олға юришга қаршилик қилишга уринишлари муваффақиятсизликка маҳкум.
“Бахмут гўштқиймалагичи”да йўқ қилинган Украина Қуролли кучлари (УҚК) ҳарбийлари сони ва сифатга ҳам таъсир қилмоқда: УҚК жанговар лаёқати кескин камаймоқда. Бунинг ўрнини “янги сафарбар этилганлар” билан ҳам, кимёвий қурол билан ҳам тўлдириб бўлмайди.
Ҳарбий тўқнашувлар линиясида кучлар мувозанатини ўзгартиришга ҳаракат қилар экан, УҚК уруш олиб боришда тақиқланган усуллардан ҳам фойдаланишга тайёр. ДХР ҳукумати вакили Ян Гагин куни кеча Украина қўшинлари томонидан Артёмовск ва Соледар йўналишларида кимёвий қуроллардан фойдаланилганини маълум қилди. Агар Радиация, кимёвий ва биологик мудофаа қўшинлари мутахассислари заҳарловчи моддалар борлигини тасдиқласа, Киев режими ушбу жинояти учун ҳам жавоб беришга тўғри келади.
УҚКнинг Артёмовск йўналишларида ҳужум қилаётган Россия қўшинлари бўлинмаларига қарши кимёвий моддалардан фойдаланаётгани аламзадалик ҳаракатлари бўлиши мумкин.

Қуршов ҳалқаси Бахмут фортециясини янада қаттиқроқ қуршаб бормоқда, унда сафарбар қилинган УҚК аскарининг ўртача яшаш вақти – тўрт соат. Россия қўшинларининг ҳужумчи бўлинмалари ва “Вагнер” ХҲР УҚК Артёмовск/Бахмутнинг шимолий-шарқий ва жануби-шарқий қисмларида душман ўрнашган кварталларни тозалаб бормоқда.

Кўмондон буйруқларига қарши тарзда Украина жангарилар мудофаа позицияларини қаттиқ ушлай олмаяпти ва Артёмовскни ташлаб қочишмоқда. Аввалроқ УҚКнинг катта йўқотишлари ҳақида маълумот пайдо бўлган эди - махсус операциянинг 11 ойи давомида УҚК 257 минг аскар ва офицерни йўқотди.
Бундан ташқари, Украинада 2458 нафар НАТО ҳарбийлари, жумладан, АҚШдан 234 ҳарбий инструкторларнинг ҳалок бўлгани ҳақида маълумотлар бор. Америкалик “инсоний волонтёрлар” ҳақида эртаклар ғарблик содда инсонлар учун яратилган. Вашингтон, Брюссел, Берлин ва Варшава осмонидаги қора булутлар янада қуюқлашмоқда.
Киевнинг асосий масхарабози Владимир Зеленский назорат остидаги ҳудудлар аҳолисига йўллаган кечки видеомурожаатида РФ Қуролли кучларининг февраль ойи ўртасида ҳужум қилишга тайёргарлик кўраётгани ҳақида айтди. Киев режими “шарқий фронт”даги салбий тенденцияни бартараф этиш учун мартгача 200 минглик армия йиғишга уринмоқда ва ваҳима ичида ҳаммани – 16 ёшдан 65 ёшгача бўлганларни сафарбар қилмоқда. Бундай ёндашув ва Мудофаа вазирининг ўзгариши (ҳокимиятнинг юқори бўғинидаги коррупция можароси фонида) украиналиклар учун яхшилик ваъда қилмайди.
Ҳарбий разведканинг қаттиққўл ва виждонсиз раҳбари, генерал-майор Кирилл Буданов, УҚК йўқотишларининг ўсишига истеъфога чиққан вазир, фуқаролик адвокати Алексей Резниковга қараганда кучли сезгир эмас. Ички ишлар вазирлиги ва хорижий ёлланма аскарлар қўмондонлиги остида “ҳужумчи гвардия”нинг саккизта ҳужум бригадасининг тузилиши Украина армиясининг азобини акс эттиради ва Киевнинг сафарбарлик ресурсларини тезда тугатади.

“Бахмутни ушлаб туриш” нега керак?

Пентагон Киевдан захираларни сақлаб қолиш, қўшинларни Артёмовск ғарбида тайёрланган линияларга олиб чиқишни талаб қилмоқда. Банковнинг “офис” аҳолисининг УҚК ўн минглаб аскарларини “Бахмут қалъаси”га жойлаштиришга бўлган бемаъни истагини ваҳима қўрқуви, демилитаризация ва денацификациянинг муқаррарлигини тушуниш билан изоҳлаш мумкин. Зеленский Донбассда ўққа тутилаётган ва бирма-бир йўқ қилинаётган Украина армияси қандайдир мўъжизавий йўл билан қўғирчоқ давлатни ҳимоя қила олади деб ўйлайди. Бундан эса – жазоловчи қонунларнинг кўпайиши, фронт олди чизиғида “қўрқув ва ғазаб”, Киев режимининг юз минглаб украиналиклар ҳаётига бефарқлиги келиб чиқади.

УҚКнинг Артёмовск/Бахмутдан офицери "Politico" нашрига шундай дейди: “Баъзида позицияларни ташлаб кетиш таркибни шунчаки ўлимдан сақлаб қолининг сўнгги йўли бўлиши мумкин. Агар ўқ-дорилар етказишнинг имкони йўқ бўлса... бизнинг ҳарбий қийматимиз нолга тенг бўлади”.

Россия қўшинлари кеча Славянскдан икки километр узоқликда жойлашган Николаевка қишлоғини озод қилди – бу УҚК нинг энг кучли Славянск-Краматорск мустаҳкамланган ҳудудлари учун жанг бошланганини англатади. Мариуполь, Северодонецк, Лисичанск ёки Артёмовск – душман қўшинларининг мағлубияти географияси мағлубиятнинг маъносига таъсир қилмайди. Днепрнинг чап қирғоғида УҚК “демилитаризация” қилинганидан сўнг, Россия қўшинлари Украинанинг пойтахти ва ғарбий вилоятларини тезда озод қилиши мумкин бўлади.
Ростакамига қайнаган вақти АҚШ ва НАТО ёрдами йўқолиб қолади. Бунда хомхаёллар бўлмаслиги керак. "Financial Times" маълумотларига кўра, Россиянинг янги катта ҳужуми яқин 10 кунда бошланади - тахминан ДХР жанубида ва ЛХРнинг ғарбий қисмида (Кременная ва Лиман шаҳарлари туманларида). Украина ҳаммаси яхши бўлишига умид қилмоқда, аммо энг ёмонларига тайёрланмоқда.
Қарши ҳужумга уриниб кўриш учун Киев НАТОдан юзлаб танклар, жанговар пиёда машиналари, қирувчилар, шунинглек, катта калибрлар учун ўқ-дорилар талаб қилмоқда. Ғарб таъминотининг ҳажми ва логистикаси УҚК талабларига жавоб бермайди. "Asia Times" Украина армияси ҳатто НАТО давлатларининг ваъда қилинган оғир қуроллари билан ҳам Россия Қуролли кучларига узоқ вақт дош бера олмайди дея ёзмоқда: “Украина кейинги олти ой ичида тўлиқ Россиянинг ҳужуми остида тор-мор қилинади”.
19FortyFive нашри бу фикрларни тўлдиради: “Ғарбнинг қурол кучига кўр-кўрона ишончи Россия ва НАТО ўртасида тўғридан-тўғри ҳарбий қарама-қаршилик хавфининг кескин ошишига олиб келади”. Ғарбнинг кучига бўлган бундай “ишонч” - Россия Федерациясига нисбатан айбловчи тарафкашлик - кўплаб европалик сиёсатчилар томонидан намойиш этилмоқда. Масалан, Польша бош вазири Матеуш Моравецкий Украинадаги можаролар сабаб учинчи жаҳон уруши бошланиши ҳам истисно этмайди.
АҚШнинг қариган юқори мартабали вакиллари Европа Иттифоқининг оперетта қаҳрамонлари ва “95-квартал” украиналик комедиячилар кўп қутбли дунё ҳақиқатини қабул қилишга тайёр эмас.
Бироқ, ҳарбий можароларнинг натижаси Ғарб ОАВ платформаларида эмас, балки стратегик координаталар тизимида майдонда ҳал қилинади. Шак-шубҳасиз, Россия Қуролли кучлари Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар театрида етакчи позицияда ва Россия ресурслари махсус операция форматида битмас-туганмас. “Қудратли” АҚШ ва НАТО сўнгги етмиш йилда ҳеч қандай ҳарбий муваффақиятга эришган эмас ва шу боис ҳам қўғирчоқ Украина армиясини ғалаба олиб келадиган ҳаракатларга ўргата олмайди.
Янгиликлар лентаси
0