ТОШКЕНТ, 21 апр – Sputnik. АҚШ Украинада ядро қуроли жойлаштирганми деб мурожаат қилди, Оқ Уй сиёсатини мунтазам танқид қилиб келаётган Fox News телеканали бошловчиси Такер Карлссон.
Яқинда Оқ Уй ғалати баёнот билан чиқди. “Запорожье АЭСида АҚШга тегишли нозик ядровий технологиялар бор. Россия уларга зинҳор тегиши мумкин эмас”, - дейилган эди баёнотда. Телеканали бошловчиси ушбу баёнотда жуда ҳайратга тушди.
Украина каби нотинч, ишончсиз мамлакада АҚШ қандай нозик ядровий технолонгияларини жойлаштириши мумкин? У ерда уруш бўлаётганини ҳисобга олса, атом бомбаси билан боғлиқ технологиялар ҳақида гап кетмоқдами, - деган саволлар билан мурожаат қилди Карлссон ҳарбий экспертга телеканал эфири орқали.
Шу ўринда бошловчи, АҚШ раҳбарияти бир неча йил давомида америкаликларни Украинада АҚШнинг ҳеч қандай биологик лабораториялари йўқ, деб ишонтириб келишганини эсга олди. Россия махсус операцияси бошланганидан сўнг, бир неча биолабораториялар ва улар билан боғлиқ ҳужжатлар Россия қўлига тушди. Шундан сўнг Виктория Нуланд, расман “Ҳа у ерда бизнинг бир неча биологик лабораторияларимиз бор” деб тан олганини эслади.