ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Рамазон ҳайити куни метро вақтлироқ иш бошлайди. Бу ҳақда Тошкент метрополитени хабар берди.
Қайд этилишича, ҳайит куни метро поездлари доимий жадвал асосида соат 04:00 дан иш бошлайди.
Шунингдек, бошқа дам олиш кунлари метро поездлари якшанба куни учун тасдиқланган жадвал асосида соат 05:00 дан ҳаракатланади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда бу йил Рамазон ҳайити 21 апрель куни нишонланади ва ҳайит муносабати билан 21, 22, 23 ва 24 апрель дам олиш кунлари бўлади.