ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Қозоғистонда Тошкент савдо уйи очилиши мумкин. Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Бейбут Атамкулов Тошкент шаҳар ҳокими в. б. Шавкат Умурзоқов билан учрашувда шундай таклифни билдирди.
Пойтахт ҳокимлиги хабарига кўра, учраушад мамлакатлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар икки давлат раҳбарларининг олий даражадаги учрашув ва мулоқотларида эришилган стратегик ҳамкорлик, иттифоқчилик тўғрисидаги шартнома ва бошқа қатор ҳужжатлар асосида ривожланиб бораётганлигини таъкидланди.
и.о. хокима Ташкента Шавкат Умурзаков встретился с послом Казахстана в Узбекистане Бейбутом Атамкуловым
© Пресс-служба хокимията Ташкента
Бейбут Атамкулов Ўзбекистонда сўнгги йилларда халқ манфаати ва барқарор ривожланиш йўлида кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилаётганлигини эътироф этди. Қозоғистон фирма ва компанияларида Ўзбекистон ва Тошкент билан ҳамкорлик ўрнатишга қизиқиш катта эканлигини айтиб ўтди.
и.о. хокима Ташкента Шавкат Умурзаков встретился с послом Казахстана в Узбекистане Бейбутом Атамкуловым
© Пресс-служба хокимията Ташкента
Шунингдек, 2024 йилда Тошкент МДҲ мамлакатларининг ёшлар пойтахти деб эълон қилинганлигига эътибор қаратиб, биргаликда келгуси йил учун тадбирлар режасини келишиб олишни ва шунга кўра тайёргарлик қилиш таклифини билдирди. Хусусан, спорт ва маданий тадбирлар, IT йўналишида конференциялар, ёшлар ўртасида илмий ва амалий мулоқотлар, билим ва тажриба алмашинувига хизмат қиладиган тадбирларни ўтказиш мақсадга мувофиқлигини таъкидлади.
Бугунги кунда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган экспортбоп маҳсулотларга Қозоғистон бозорида талаб юқорилигини қайд этди. Шунингдек, Қозоғистонда Тошкент савдо уйини очишни таклиф этди.
Шавкат Умурзоқов Қозоғистон элчисининг таклиф ва ташаббуслари Тошкент учун аҳамиятли эканлигини қайд этиб, ҳар бир йўналишда биргаликда ишлашга, мавжуд алоқаларни ҳар томонлама кенгайтириш ва ривожлантиришга тайёрлигини айтиб ўтди.
Томонлар амалий мулоқотлар давом этишини билдиришди.