Ўзбекистондаги ҳайвонот боғида иккита ноёб ҳайвон туғилди — фото

Термиз ҳайвонот боғида Африка ёлдор қўйи ва Бухоро тоғ қўйи болалади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Ўзбекистонда жойлашган Термиз ҳайвонот боғида иккита ноёб ҳайвон туғилди. Бу ҳақда Табиат ресурслари вазирлиги хабар берди.
В Термезском зоопарке родились редкие животные
Маълум қилинишича, боғда парвариш қилинаётган Африка ёлдор қўйи болалади. Африка ёлдор қўйи асосан Шимоли-шарқий Африкада учрайди. Ушбу ноёб ҳайвон жуфт туёқлилар туркумига мансуб бўлиб, ҳомиладорлик даври 150-160 кунни ташкил этади. 1-2 тагача болалайди. Умр кўриш давомийлиги 12-17 йилга тенг.
Қўйларнинг бу тури оила бўлиб яшайди. Ўт-ўланлар, ўсимликлар билан озиқланади.
В Термезском зоопарке родились редкие животные
Шунингдек, яна бир ноёб ҳайвон - Ўзбекистон Қизил китобига киритилган Бухоро тоғ қўйи ҳам болалади.
Бу ноёб тур Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон даштларида учрайди, ўтхўр ҳайвон ҳисобланади. Ҳомиладорлик даври 165 кун, умр кўриш давомийлиги 12-15 йилни ташкил этади.