https://sputniknews.uz/20230420/noyob-hayvon-34116834.html
Ўзбекистондаги ҳайвонот боғида иккита ноёб ҳайвон туғилди — фото
Ўзбекистондаги ҳайвонот боғида иккита ноёб ҳайвон туғилди — фото
Sputnik Ўзбекистон
Термиз ҳайвонот боғида Африка ёлдор қўйи ва Бухоро тоғ қўйи болалади.
2023-04-20T13:20+0500
2023-04-20T13:20+0500
2023-04-20T13:20+0500
жамият
ўзбекистон
термиз
ҳайвонлар
ҳайвонот боғи
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/14/34103337_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_6c3bbdaaf8ea5fbdd77583abc12dff7a.jpg
ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Ўзбекистонда жойлашган Термиз ҳайвонот боғида иккита ноёб ҳайвон туғилди. Бу ҳақда Табиат ресурслари вазирлиги хабар берди.Маълум қилинишича, боғда парвариш қилинаётган Африка ёлдор қўйи болалади. Африка ёлдор қўйи асосан Шимоли-шарқий Африкада учрайди. Ушбу ноёб ҳайвон жуфт туёқлилар туркумига мансуб бўлиб, ҳомиладорлик даври 150-160 кунни ташкил этади. 1-2 тагача болалайди. Умр кўриш давомийлиги 12-17 йилга тенг.Қўйларнинг бу тури оила бўлиб яшайди. Ўт-ўланлар, ўсимликлар билан озиқланади.Шунингдек, яна бир ноёб ҳайвон - Ўзбекистон Қизил китобига киритилган Бухоро тоғ қўйи ҳам болалади.Бу ноёб тур Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон даштларида учрайди, ўтхўр ҳайвон ҳисобланади. Ҳомиладорлик даври 165 кун, умр кўриш давомийлиги 12-15 йилни ташкил этади.
ўзбекистон
термиз
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/14/34103337_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_df90025060dce026e09b2b8d86387baa.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон термиз ҳайвонлар ҳайвонот боғи
ўзбекистон термиз ҳайвонлар ҳайвонот боғи
Ўзбекистондаги ҳайвонот боғида иккита ноёб ҳайвон туғилди — фото
Термиз ҳайвонот боғида Африка ёлдор қўйи ва Бухоро тоғ қўйи болалади.
ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Ўзбекистонда жойлашган Термиз ҳайвонот боғида иккита ноёб ҳайвон туғилди. Бу ҳақда Табиат ресурслари вазирлиги
хабар берди. Маълум қилинишича, боғда парвариш қилинаётган Африка ёлдор қўйи болалади. Африка ёлдор қўйи асосан Шимоли-шарқий Африкада учрайди. Ушбу ноёб ҳайвон жуфт туёқлилар туркумига мансуб бўлиб, ҳомиладорлик даври 150-160 кунни ташкил этади. 1-2 тагача болалайди. Умр кўриш давомийлиги 12-17 йилга тенг.
Қўйларнинг бу тури оила бўлиб яшайди. Ўт-ўланлар, ўсимликлар билан озиқланади.
Шунингдек, яна бир ноёб ҳайвон - Ўзбекистон Қизил китобига киритилган Бухоро тоғ қўйи ҳам болалади.
Бу ноёб тур Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон даштларида учрайди, ўтхўр ҳайвон ҳисобланади. Ҳомиладорлик даври 165 кун, умр кўриш давомийлиги 12-15 йилни ташкил этади.