ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. Рамазон ҳайити муносабати билан Тошкентдан Хивага қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилди. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” хабар берди.
Қайд этилишича, байрам кунларида "Тошкент — Хива — Тошкент" йўналишида қўшимча 2 рейсга қатновлар йўлга қўйилди.
Поездлар қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:
20, 22 апрель кунлари 156-сонли "Тошкент — Хива" йўналиши: Тошкент 15:39 — Хива 6:58;
21, 23 апрель кунлари 155-сонли "Хива — Тошкент" йўналиши: Хива 8:28 — Тошкент 00:30.