Рамазон ҳайити муносабати билан Тошкентдан Хивага қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилди

© АО "Железные дороги Узбекистана"Пригородный поезд железных дорог Узбекистана
Пригородный поезд железных дорог Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.04.2023
Oбуна бўлиш
Байрам кунларида "Тошкент — Хива — Тошкент" йўналишида қўшимча қатновлар йўлга қўйилди.
ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. Рамазон ҳайити муносабати билан Тошкентдан Хивага қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилди. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” хабар берди.
Қайд этилишича, байрам кунларида "Тошкент — Хива — Тошкент" йўналишида қўшимча 2 рейсга қатновлар йўлга қўйилди.
Рамазон ҳайитининг аниқ санаси маълум бўлиши билан уни Telegram- каналимизда эълон қиламиз. Обуна бўлинг ва янгиликларни кузатиб боринг.
Поездлар қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:
20, 22 апрель кунлари 156-сонли "Тошкент — Хива" йўналиши: Тошкент 15:39 — Хива 6:58;
21, 23 апрель кунлари 155-сонли "Хива — Тошкент" йўналиши: Хива 8:28 — Тошкент 00:30.
Янгиликлар лентаси
0