Ўзбекистондан Афғонистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдами етказилди — фото

Афғон халқига 185 тоннадан ортиқ зарур озиқ-овқат маҳсулотлари ортилган навбатдаги инсонпарварлик юклари Ҳайратон шаҳрига етказилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. Ўзбекистондан афғон халқига навбатдаги инсонпарварлик ёрдами етказилди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги хабар берди.
Қайд этилишича, афғон халқига 185 тоннадан ортиқ зарур озиқ-овқат маҳсулотлари ортилган навбатдаги инсонпарварлик юклари карвони Ҳайратон чегара ўтказиш пункти орқали қўшни мамлакатнинг Балх вилояти шимолидаги Ҳайратон шаҳрига етказилди.
Узбекистан направил Афганистану грузовиков с гумпомощью
Инсонпарварлик ёрдами таркиби:
48 тонна ун;
48 тонна буғдой;
15,7 тонна ўсимлик ёғи;
10 минг 20 дона консерваланган гўшт маҳсулотлари (тушёнка);
22 тонна макарон;
24 тонна шакар;
100 минг дона тез тайёрланадиган лапша (Hot lanch).
Узбекистан направил Афганистану грузовиков с гумпомощью
Шу муносабат билан Ҳайратон шаҳридаги Астрас компанияси ҳудудида Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев, Сурхондарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Анвар Орипов, Афғонистон Иқтисодиёт вазири Дилмуҳаммад Ҳаниф ва бошқа расмийлар иштирокида инсонпарварлик ёрдамини топшириш маросими бўлиб ўтди.
Узбекистан направил Афганистану грузовиков с гумпомощью
Шунингдек, икки давлат расмийлари иштирокида ҳудудларнинг ўзаро савдо-иқтисодий ва гуманитар соҳадаги ҳамкорлигини ривожлантириш борасида музокаралар ўтказилди.
Узбекистан направил Афганистану грузовиков с гумпомощью
Таъкидланишича, тадбирда иштирок этган афғонистонлик расмийлар Муборак Рамазон ойида кўрсатилаётган бу каби амалий ёрдам учун Ўзбекистон халқига ўз миннатдорчилигини билдирди.